“Адолат билимдони” танлови бошланди

/
Ўзбекистон "Адолат" СДП "Ёш адолатчилар" қаноти томонидан ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқувчилари ўртасида ўтказиб келинаётган анъанавий "Адолат билимдони" кўрик-танловининг шаҳар, туман босқичлари бўлиб ўтмоқда.
Қорақалпоғистон Республикасининг бир қатор туманларида бўлиб ўтган беллашувларда ҳам билимдон ёшлар белгиланган талаблардан келиб чиқиб, таништирув, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар, уйга вазифа тарзида “Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси менинг тасаввуримда” мавзусида ижодий иш тайёрлаш каби шартлар бўйича ўз билим ва қобилиятларини намоён қилишди.
Қўнғирот туманида ташкил этилган танловда тумандаги касб-ҳунар коллежларининг иқтидорли ўқувчилари иштирок этишди.
Таъкидланганидек, партиямизнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ташкил этилган ушбу кўрик-танлов ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини юксалтириш, уларни Конституциямиз ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш ҳамда дастурий мақсад ва вазифаларимизни тарғиб этишга хизмат қилмоқда.
Беллашувлар якунида Қўнғирот нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Наргиза Хожамуратова 1-ўринни эгаллаб, танловнинг навбатдаги босқичига йўлланма олди. Қўнғирот тиббиёт коллежи ўқувчиси Елдос Жанмурзаев ва Қўнғирот саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Гулбану Беркинбаева 1-, 2-ўринларга сазовор бўлишди.
Қанликўл, Қораўзак туманларида ташкил этилган кўрик-танловлар ҳам ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларни ўрганишга бўлган қизиқишларини оширди.
Кўрик-танловларда барча ғолиблар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Айшолпан УРАЗИМБЕТОВА,
Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Андижон туманидаги “Боғишамол” болалар оромгоҳида Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаоллари ушбу масканда дам...
01 янв 1970
Тинч ва осойишта ҳаёт, барқарорлик ўз-ўзидан бўлмайди.
01 янв 1970
Бугунги кунда ҳар бир маҳаллада Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича кўнгилли лекторлари шакллантирилиб, сиёсий ...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ўз фаолияти ва дастурий вазифаларини танқидий нуқтаи назардан қайта кўриб чиқиб, аниқ ма...