“Боғишамол” болалари “адолатчилар”дан мамнун

/
Андижон туманидаги “Боғишамол” болалар оромгоҳида Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаоллари ушбу масканда дам олаётган болажонларни хушнуд этишди. Партия фаоллари учрашувда Юртбошимизнинг ҳаётбахш беш ташаббусидан бири ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этишга қаратилганини алоҳида таъкидлашди.
“Ёш адолатчилар” томонидан болажонлар учун тайёрланган театрлаштирилган саҳна кўринишлари, ёш рассомлар ижодидан намуналар, мусиқали чиқишлар ва китобхонлар ўртасидаги беллашув ўзига хос байрамга айланди. “Ёш актёр” театр клуби аъзолари намойиш этган томошалар соғлом ҳаёт тарзини тарғибот этишга бағишланди.
— Муҳаммад Юсуф шеърларини севиб ўқийман, ёд оламан, — дейди оромгоҳда дам олаётган ўқувчи Икромжон Алиев. — Ушбу тадбирда китобхонлар ўртасида ўтказилган “Билимдон” танловида ғолиб чиққаним ана шу қизиқишим натижаси, деб ўйлайман. Партия фаоллари менга тақдим қилган китоблар орасида Муҳаммад Юсуфнинг шеърий тўпламини кўриб, жуда қувондим.
Қосимжон ҚАЮМОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
2017 йил – Халқ билан мулоқотва инсон манфаатлари йили
01 янв 1970
Партиямиз фаоли Акмалжон Йўлчиевнинг Ўзбекистон “Адолат” СДП Норин туман кенгашига етакчилик қила бошлаганига кўп бўлгани йўқ. ...
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. ...
01 янв 1970
2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили