Маҳаллада сиёсий ўқув

/
Аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ошириш, мамлакатимизда олиб борилаётган халқчил сиёсат, қабул қилинаётган қарор ва қонунларнинг мазмун-моҳиятини оддий фуқароларга етказиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ҳар ҳафтанинг сешанбаси “Сиёсий ўқувлар куни” деб эълон қилинган. Шу мақсадда партия тизимида кўнгилли лекторлар гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, айни пайтда улар шаҳар ва туманлардаги маҳаллаларда аҳоли ўртасида тарғибот тадбирларини олиб боришмоқда.
Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида ҳам ушбу сиёсий ўқувларда партия ходимлари, фаоллар, лекторлар ҳамда маҳаллалар аҳолиси иштирок этишди.
Сиёсий ўқувларда лекторлар, партия ходимлари мамлакатимиз ҳаётидаги ўзгаришлар, Президентимиз томонидан қабул қилинган янги фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти ҳамда жаҳонда юз берган энг муҳим янгиликлар ҳақида сўз юритишди.
Пешкў туман партия кенгаши ташаббуси билан “Боғимусо” маҳалла фуқаролар йиғинида ана шундай тадбирлардан бири ташкил этилди. Унда ўқитувчи-лектор Шерали Рамазонов фуқароларга давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Энергиядан самарали фойдаланувчи ва энергияни тежовчи замонавий технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги, “Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлар, “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун ва бошқа ҳужжатларнинг мазмуни, ҳаётий аҳамияти хусусида тушунча бериб ўтди. Фуқароларнинг миллий қонунчилигимиздаги янгиликлардан хабардорлигини таъминлаш уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириб, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган амалий ишларнинг бир қисми саналади. Вобкент туманидаги “Бозор жойи” МФЙда бўлиб ўтган сиёсий ўқувда лектор Ҳусен Саидовнинг мавзуга доир маърузасини тинглаб, иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди. Партиямизнинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори!” лойиҳаси доирасидаги мазкур тадбир ўзаро фикрлашув тарзида ўтганлиги эътиборга молик.
Шунингдек, фуқаролар халқ таълими соҳасига доир янгиликлар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашишди. Умумтаълим мактабларида 11 йиллик ўрта таълим жорий этилганлиги, ўқувчиларни янги дарсликлар, синфхоналари билан таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар, мактабларда зарур шарт-шароитлар ҳақидаги маълумотлар йиғилганларни қизиқтирганлиги, айниқса, ота-оналарнинг ушбу долзарб мавзуга муносабатини ифодалади. Лектор ва партия ходимлари иштирокчиларнинг шу мавзудаги саволларига батафсил жавоб қайтаришди.
Маҳаллаларда ташкил этилаётган бундай тарғибот тадбирлари фуқароларнинг сиёсий билимини янада бойитиши баробарида партия ходимлари ҳамда лекторларнинг ҳам фаоллиги ошишига туртки бўлмоқда. Айниқса, чекка қишлоқ ҳудудларида яшовчи ҳар бир фуқарони янгиликлардан хабардор этиб бориш зарурлигини назарда тутсак, бундай тадбирларнинг ижтимоий-сиёсий аҳамияти янада яққол аён бўлади.
Собир БОТИРОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят кенгаши бош мутахассиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлаш, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга қорақалпоғистонлик фидойи, ишбилармон-тадбиркорлар ҳам му...
01 янв 1970
Ҳаётда рўй бераётган воқеа-ҳодисалардан, жамиятдаги ўзгаришлардан одамларни хабардор қилувчи касб эгаси — журналист учун энг зарур мезон холи...
01 янв 1970
Ҳуқуқий демократик давлатнинг асосий манбаи қонундир. 
01 янв 1970
Мазкур депутатлик гуруҳи саккиз кишидан иборат.