Ҳуқуқий маслаҳат бурчаги

/
— Сўнгги пайтларда бувимнинг кўриш қобилияти бироз сусайиб қолди. Шу боис менга ҳар ойлик пенсиясини олишим учун нотариус орқали ишончнома берди. Ишончнома олиш жараёнида бу ҳаракат учун давлат божи тўланмаслигини билдим. Шу ҳақда тўлиқроқ маълумот берсангиз?
Ш.БУРХОНОВ, Мингбулоқ тумани

— Тўғри, тилга олинган нотариал ҳаракат учун сиз давлат божи тўлашдан озодсиз. Мазкур қоида ва нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда давлат божини тўлашдан озод қилиш асослари Солиқ кодексининг 331-моддасида ўз аксини топган. Унга кўра, шахслар – давлат пенсиялари ва нафақаларини олиш учун зарур бўлган, шунингдек, васийлик ва фарзандликка олиш тўғрисидаги ишлар юзасидан ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари тўғрилигини уларга тасдиқлаб берганлик, мол-мулкини давлат фойдасига, шунингдек, юридик шахслар фойдасига ҳадя қилиш тўғрисидаги васиятномалари ва шартномаларини тасдиқлаганлик, давлат солиқ хизмати органлари ва молия органлари – уларга давлатнинг меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаларни (гувоҳномаларнинг дубликатини) берганлик, шунингдек, ушбу гувоҳномаларни (гувоҳномаларнинг дубликатини) олиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар учун, ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, уларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари – барча нотариал ҳаракатлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Саволга Наманган шаҳар 5-сонли ДНИ нотариуси Рашидхон ХЎЖАХОНОВ жавоб берди.
 
— Мен бир ташкилотга ариза орқали мурожаат қилган эдим. Бироқ ушбу ташкилот ариза уларга тегишли бўлмаганлиги сабабли бошқа ташкилотга юборишибди. Шу тўғрими?
Р.УМАРОВ, Кармана тумани

— “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддасига мувофиқ қўйилган масалаларни ҳал этиш ўзининг ваколат доирасига кирмайдиган давлат органига келиб тушган мурожаатлар беш кунлик муддатдан кечиктирмай тегишли органларга юборилиб, бу ҳақда мурожаат этувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилинади.
Саволга Навоий вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Миркомил БОЗОРОВ жавоб берди.
 
— Қимматбаҳо нарса топиб олган эдим. Бироқ эгаси ҳанузгача топилмади. Бу ашёнинг эгаси топилмаса, унга эгалик қила оламанми?
И.АБДУРАИМОВА, Тошкент шаҳри

— Топилма тўғрисида милицияга ёки тегишли давлат органига хабар қилинган пайтдан эътиборан олти ой мобайнида йўқолган ашёни олишга ҳақли бўлган шахс аниқланмаса ҳамда ашёни топган шахсга ёхуд милиция, тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ана шу ашёга бўлган ўз ҳуқуқи тўғрисида арз қилмаса, ашёни топиб олган шахс унга эгалик қилиш ҳуқуқини олади.
Башарти, ашёни топиб олган шахс топилган ашёни мулк қилиб олишдан бош тортса, ашё давлатга ўтади.
Саволга Олмазор туман 8-сонли ДНИ нотариуси Умиджон АБДУВАХАБОВ жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Маълумки, қонун ҳужжатларини инвентаризациядан ўтказиш жараёнида битта норма икки ёки ундан ортиқ ҳужжатда ҳар хил қўлланилиши ҳолатлари аниқланади...
01 янв 1970
Мамлакатимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш ҳамда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига давлат сиёсати да...
01 янв 1970
Ўзбекистон истиқлолга эришган илк йиллардан бошлаб, давлат ва жамият бошқарувидаги институционал, демократик ислоҳотларнинг марказида қонун устувор...
01 янв 1970
Ҳаётда рўй бераётган воқеа-ҳодисалардан, жамиятдаги ўзгаришлардан одамларни хабардор қилувчи касб эгаси — журналист учун энг зарур мезон холи...