Муносиб номзодга овоз берилди

/
— Мен сайлов мамлакат тараққиёти учун, оилам бахти, фарзандларим келажаги учун қандай аҳамият касб этишини яхши биламан, — дейди Тайлоқ туманининг “Маданият” қишлоғида яшовчи меҳнат фахрийси Аваз Жумаев. — Шу боис ҳамма юмушларимни йиғиштириб қўйиб, сайлов участкасига барвақт етиб келдим ва давлат раҳбарлигига ўзим танлаган муносиб номзод учун овоз бердим.
Оиламизда сайлаш ҳуқуқига эга бўлганлар етти кишини ташкил этади, уларнинг ҳар бири сайловда ўз хоҳиши билан иш тутди. Демоқчиманки, сайлов бизга фуқаролик бурчимизни тўлиқ идрок этишимизга ва мустақил қарор қабул қилишимизга имкон яратибгина қолмай, Ватан ва оила манфаатини бирдек қадрлашга ўргатмоқда.
Бундай самимий эътироф ва юксак фуқаролик бурчи, масъулиятини 4 декабрь куни Тайлоқ туманидаги 12-умумтаълим мактабида жойлашган 833-сайлов участкасига ташриф буюрган ҳар бир сайловчидан эшитиш ва ҳис этиш мумкин бўлди.
Сайлов участкасига ҳаялламай қадам ранжида қилган 1860 нафар сайловчининг ҳар бири эркин, ихтиёрий равишда овоз бериб, ўзи маъқул деб топган номзод учун сайлов қутисига бюллетень ташлади. Кузатувчилар овоз бериш жараёни бировнинг аралашувисиз, сайлов қонунчилиги доирасида ўтганини ва унинг натижаси демократик талабларга мос келишини қайд этишди.
— Аҳамиятлиси шундаки, участка сайлов комиссияси раҳбарияти ва унинг вакиллари бу муҳим сиёсий жараёндан ҳеч ким четда қолмаслиги ва фуқаролик бурчини адо этиши учун олдиндан кўриб чиқилган режа асосида фаол ҳаракат қилдилар, — дейди комиссия раиси Манзура Исломова. — Яъни соғлиғи ва жисмоний имконияти заиф, бетоб кишиларнинг хонадонларига сайлов қутилари билан ташриф буюриб, уларга овоз бериш учун енгиллик яратилди. Шунингдек, бу йил сайловда биринчи марта қатнашувчи 31 нафар ёш сайловчининг сиёсий тадбирда тўлиқ иштирок этиши таъминланди. Сайлов участкасида соат миллари 1220 дақиқани кўрсатганида сайловчиларнинг 80 фоизи ёки 1488 нафари ҳар бири ўзи танлаган номзодга овоз бериб бўлишгани ҳам комиссия аъзоларининг пухта тайёргарлигидан далолатдир.
Қисқаси, сайлов куни кузатганимиз, гувоҳи бўлганимиз — юксак сиёсий уюшқоқлик, Ватан тақдирига дахлдорлик, фаровон турмуш учун масъуллик сайловнинг демократик тарзда ўтганлигини яққол намоён этди.
Зоҳир ТЎРАҚУЛОВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Жорий йилнинг 25 июнидан 5 июлигача Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари мамлакатимиз ҳудудла...
01 янв 1970
Илм-фан ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган аёлларимиз таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда фаол қатнашмо...
01 янв 1970
Ҳудудларда фуқаролар бандлигини таъминлашга Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари ҳам ҳисса қўшмоқда. ...
01 янв 1970
Ижтимоий ҳимоя, адолат тамойилларини жамиятда қарор топтириш Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар сир...