Оила бюджети иш ўрни бўлса шаклланади

/
Ҳудудларда фуқаролар бандлигини таъминлашга Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари ҳам ҳисса қўшмоқда. Партиямизнинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш ва ижтимоий кўмаклашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада партиямизнинг “Бир ойда бир иш ўрни” ташаббуси билан фуқароларни ишга жойлаштириш юзасидан аниқ чоралар кўрилаётир.
Андижон вилоят партия кенгаши йилнинг ўтган даврида 46 кишини ишга жойлаштиришга эришди. Бу шунча оилада ижтимоий муаммо ечилганини ҳам кўрсатади.
Партия фаоллари Андижон шаҳрида ўтказган мулоқотларда беш фуқаро бандлик масаласида мурожаат қилди. Ўрганишлар натижасида ҳудудда бўш иш ўринлари аниқланиб, мазкур фуқаролар бандлиги таъминланди.
— Фарзандим билан ёлғиз яшайман, икки йилдан буён тайинли иш тополмай қийналаётган эдим, — дейди “Навбаҳор” МФЙда яшовчи фуқаро Мубина Мажидова. — Партия фаолларининг кўмаги билан ҳозирда Андижон давлат тиббиёт институтида лаборант вазифасида меҳнат қилаяпман. Оила эҳтиёжлари, яхши ҳаёт кечиришинг учун ўзинг ҳалол ишлаб топган маблағинг борига нима етсин?!
Дарҳақиқат, оила бюджети шу оила аъзоларининг бандлиги билан шаклланади. Ҳаётий эҳтиёжлар эса оила бюджетига кирим бор-йўқлигидан қатъи назар, ҳар куни чиқим, харажатларни талаб этади. Шу боис киримга яраша чиқим, деган ибора кун кечириш талабларига ҳар доим ҳам мос келавермайди.
— Бир неча йилдан буён ўзимга мос иш топа олмай қийналаётган эдим. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаолларига қилган мурожаатим бу муаммонинг ечимига йўл очди. Энди ўз иш ўрнимга эгаман, — дейди “Мирпўстин” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Дилрабо Раззоқова.
Партиядошларимизнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли ишли бўлганидан мамнун фуқаролар сони ортиб бормоқда.
Равшанбек ХОЖАЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши ижрочи котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари аҳоли ўртасида ўтказилган мулоқотлар дав...
01 янв 1970
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳимиз аъзолари унча кўп эмас, жами тўрт кишидан иборат. ...
01 янв 1970
2018 йилнинг дастлабки олти ойида мамлакатимизда 16449 оилада ажрашишлар кузатилган бўлса, шуларнинг 11000 дан ортиғида камида бир нафар ёки ундан ...
01 янв 1970
Бешариқ туман ҳокимлиги томонидан халқ билан янада яқинроқ ва тўлақонли мулоқот қилишга жиддий эътибор қаратилмоқда. ...