Фуқаролар фаол

/
Тўрақўрғон туманидаги “Шаҳанд” қишлоғида жойлашган 407-сайлов участкаси ҳам эрта тонгдан сайловчилар билан гавжум бўлди. Участка сайлов комиссияси раиси Баҳодир Исомиддиновнинг айтишича, бу ерда жами 2993 сайловчи рўйхатга олинганди. Уларнинг ярми — 1500 киши соат тўққиз бўлмасданоқ овоз бериб бўлди.
— Сайловларни ташкил этиш ва ўтказишда қарийб йигирма беш йиллик тажрибам бор, — дейди Баҳодир Исомиддинов. — Фуқароларнинг сиёсий маданияти тобора ошиб бораётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Сайловолди кампанияси даврида ҳам улар тадбирларда фаол қатнашишди. Шу ўринда сиёсий партияларнинг вакиллари ҳам тарғибот ишларини кенг миқёсда олиб борганини айтиш жоиз. Ҳар бир сайловчи ўзининг мамлакат ва жамият тақдирига бефарқ эмаслигини исботлаган ҳолда овоз беришда қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Наманган сайлов округининг матбуот маркази раҳбари Соҳибжон Рафиқовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг тенглик, ошкоралик, адолат тамойиллари асосида, халқаро демократик талабларга мос тарзда ўтишини таъминлаш мақсадида Наманган вилоятида ҳам кенг миқёсли тайёргарлик ишлари олиб борилди. Сайловни ошкоралик ва холислик тамойиллари асосида ёритиш мақсадида вилоятдаги 43 оммавий ахборот воситаси вакиллари аккредитациядан ўтказилди. Округ сайлов комиссияси фаолияти вилоят ва мамлакат оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиб борилди.
Нурбек АБДУЛЛАЕВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг халқ билан бевосита мулоқоти турли муаммоларга ўз жойида ечим топишга хизмат қилмоқда. ...
01 янв 1970
Тинчлик, эрк ва озодлик учун жангга кирган халқимизнинг буюк ўғлонлари кўрсатган жасоратлар бизга тарихдан маълум....
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 апрель куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди...
01 янв 1970
16 май куни Оқ уй қароргоҳида давлат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.