Тинч ва обод юртда муносиб ҳаёт кечириш — эзгу мақсадимиз

/
Урганч шаҳридаги 26-сон сайлов участкасида 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграб, белгиланган вақтда сайловчиларнинг овоз бериш жараёни бошланди. Эрта тонгдан сайловчилар Ватан тақдири учун, халқимизнинг тинч ва обод юртда муносиб ҳаёт кечириши мақсадида овоз бериш учун сайлов участкасига ташриф буюрдилар.
Бу масканда 80-90 ёшни қаршилаган онахону отахонларнинг юртимиз осойишталиги, тўкин-сочинлиги бардавом бўлишига тилак билдиришгани барчага янада кўтаринкилик бахш этди. Айниқса, илк бор овоз бераётган ёшларнинг ҳаяжонлари, кичик ёшли фарзандини турли ўйинчоқлар жам бўлган болалар хонасида қўйиб, овоз бериш учун шошилаётган оналарнинг мамнунлиги бизга ҳам хушнудлик бағишлади.
— Сайлов участкасида фуқаролар учун барча қулай шароитлар муҳайё этилган, зарур жиҳозлар билан тайёрланган хоналар, ҳар бир сайловчининг ўзи келиб муносиб кўрган номзодга овоз бераётгани, юртдошларимизнинг жипслиги, сайловчиларнинг сиёсий ва ҳуқуқий онги тобора ошиб бораётгани кишини қувонтиради, — дейди биз билан суҳбатда 90 ёшни қаршилаган Ўрин ота Собиров.
Бу масканга улуғ мақсад билан келган кексаю ёш — барчанинг она Ватан тақдирига, халқимизнинг эртанги кунига дахлдорлик ҳисси баланд экани, бу сиёсий тадбирга жиддий масъулият билан қараганини яққол англадик.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
“Adolat” ижтимоий-сиёсий газетаси саҳифаларида сафдошларимизнинг Сайловолди дастурини амалга ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари, жойларда...
01 янв 1970
Сайлов ҳар бир фуқаро ўз конституциявий ҳуқуқини амалга оширувчи имконият ҳисобланади....
01 янв 1970
Мамлакатимизда аҳоли бандлигига алоҳида эътибор қаратилиб, айниқса, ёшлар ҳамда хотин-қизларни иш билан таъминлаш борасида амалий ишлар қилинмоқда....
01 янв 1970
Сўнгги икки йилда соғлиқни сақлаш тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда.