Тиббиётда коррупцияга йўл йўқ!

/
Сўнгги икки йилда соғлиқни сақлаш тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жойларда ҳар бир тиббиёт муассасаси сўнгги, замонавий моддий-техника жиҳозлари билан таъминланмоқда, уларда бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, соҳада коррупциянинг олдини олиш ҳам диққат марказида бўлмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бу иллатга қарши фаол саъй-ҳаракатлар, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Ҳудудларда эса бу борада аҳолининг фикрини ўрганиш мақсадида учрашувлар ташкил этилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, тиббиёт муассасалари, жумладан, туғуруқ комплексларида тамагирлик ва коррупция ҳолатлари чуқур ўрганилиб, таҳлил этилган ҳолда тизимли чоралар кўриб бориляпти. Масалан, Бухоро шаҳар перинатал марказида 7 нафар олий тоифали ва малакали, тажрибали шифокорлардан иборат “Устозлар кенгаши” тузилган. Улар ушбу муассасада суҳбатлар ўтказади, ходимлар, ҳомиладор аёллар ва уларнинг қариндош-уруғлари томонидан тўлдирилган анкеталар асосида фикр-мулоҳазаларни ўрганиб чиқадилар. Шунингдек, тиббиёт ходимининг малакаси, муомаласи ҳамда кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини таҳлил қилиб боради. Асосий мақсад тиббий хизмат сифатини янада юксалтириш, коррупциянинг олдини олишдир.
Таъкидлаш жоизки, 2018 йил ноябрь ойида имзоланган “Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ҳам мазкур соҳага доир яна бир муҳим ҳужжат бўлди. Шу билан бирга, ҳар бир шифокорни ишига қараб баҳолаш, муассасаларни даволанганлик ҳолатлари бўйича молиялаштириш, аудит ва ички текширув тизимини янада такомиллаштириш, энг муҳими, жамоатчилик ва депутатларнинг тизимли назорати йўлга қўйилмоқда. Ишонч телефони, турли мурожаатлар ва шикоятлар учун фикр билдириш қутиси, ходимлар ва беморлар ўртасида сўровномалар ўтказиш, видеокузатув мосламаларини ўрнатиш каби қатор чораларнинг кўрилаётганлиги ҳам соҳада коррупция ва турли салбий иллатларга чек қўйилишига хизмат қилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тизимдаги тиббиёт муассасаларидаги вазиятни назорат қилиб бориш, коррупциянинг олдини олиш, тамагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида аниқ вазифалар белгилаб берилган.
Дарҳақиқат, ўтган давр мобайнида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасаларида маънавий муҳитни шакллантириш, тиббий ва хўжалик хизмати ходимларини ўрнатилган меҳнат тартибига амал қилинишига эришиш, стационар хизмат сифатини юксалтириш мақсадида олиб борилган ўрганишлар тиббиёт ходимларининг ўз фаолиятига нисбатан эътиборини кучайтирди, масъулиятини оширди.
Ҳар бир тиббиёт ходими соҳада коррупцияга йўл қўйилмаслиги учун тиббий хизматнинг сифатли таъминланишига эътибор бериши лозим. Шунингдек, дори-дармон воситаларига ва тиббиёт жиҳозларига бўлган эҳтиёжни қоплаш ҳам коррупциянинг олдини олишда хизмат қилади.
Президентимизнинг “Халқ тиббиёт соҳасига қанчалик ишонса, давлатга ҳам шунчалик ишонади. Халқ кўрсатилаётган тиббий хизматлардан рози бўлса — давлатдан, бугунги юритилаётган сиёсатдан ҳам рози бўлади”, деган сўзлари ҳар бир тиббиёт ходими учун амалий шиорга айланиши лозим.
Бугунги кунда фуқароларнинг тиббиётга бўлган талаб даражаси сон ва сифат жиҳатидан ошмоқда. Аммо ҳар бир шифокор ўз ишини астойдил севиб, аҳолига хизмат қилса, албатта, тамагирлик ҳолатларига барҳам берилади. Муҳими, шифокорларга одамларнинг ишончи ортади.
Мақсуд ҲАМИДОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят кенгаши раиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бирдан-бир муҳим асоси бу юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикдир....
01 янв 1970
Бугунги кунда аҳолининг сиёсий билими ва саводхонлигини ошириш, ҳуқуқий таълим-тарбияга эътибор қаратиш долзарб вазифага айланган....
01 янв 1970
Сирдарё туманидаги “Интилиш” маҳалласида ишчи гуруҳ аъзолари фуқаролар билан суҳбатлашдилар, мулоқот чоғида сайловчилар ўртага ташлаган...
01 янв 1970
Пайшанба — Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш профилактика куни