Ҳуқуқий маслаҳат

/
— Участка сайлов комиссияларини тузиш қай тартибда амалга оширилади? Умуман олганда, участка сайлов комиссиясининг ваколатлари нималардан иборат?
Шуҳрат Содиқов, Пахтакор тумани

—“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 17- ва 18-моддаларида участка сайлов комиссияларини тузиш ва ушбу комиссиянинг ваколатлари ҳақидаги меъёр ўз аксини топган. Хусусан, 17-моддага мувофиқ, участка сайлов комиссияси округ сайлов комиссияси томонидан сайловга камида қирқ кун қолганида 5-19 нафар аъзодан, шу жумладан раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилади. Агар комиссия 7 нафаргача аъзодан иборат таркибда тузилса, раис ва котиб сайланади. Участка сайлов комиссиясининг шахсий таркиби округ сайлов комиссиясининг қарори билан тасдиқланади.
Участка сайлов комиссияси аъзоларининг сони зарур ҳолларда кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузуридаги участка сайлов комиссияси раиси вазифасини ваколатхоналарнинг раҳбарлари амалга оширади.
Участка сайлов комиссияси:
1) участка бўйича сайловчиларнинг рўйхатини тузади;
2) сайловчиларни сайловчилар рўйхати билан таништиради, рўйхатдаги ноаниқликлар ҳақидаги аризаларни қабул қилади ва кўриб чиқади ҳамда тегишли ўзгартишлар киритиш масаласини ҳал қилади;
3) сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш ва овоз беришда қатнашиш имконияти бўлмаган сайловчилардан сайлов конвертларини қабул қилади;
4) сайлов ўтказиладиган кун ва овоз бериладиган жой ҳақида аҳолини хабардор қилади;
5) овоз бериладиган бинолар ва сайлов қутилари тайёрлаб қўйилишини таъминлайди;
6) сайлов куни сайлов участкасида овоз берилишини ташкил этади;
7) сайлов участкасида берилган овозларни ҳисоблаб чиқади;
8) сайловга тайёргарлик кўриш ва овоз беришни уюштириш масалаларига доир ариза ва шикоятларни кўриб чиқиб, улар юзасидан қарорлар қабул қилади;
9) ушбу қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Саволга ҳуқуқшунос
А.РАҲМОНОВ жавоб берди.

— Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов участкаларини тузиш тартиби тўғрисида маълумот берсангиз.
Мавлуда Самарова, Қибрай тумани

— “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасида сайлов участкаларини тузиш тартиби ва нормасига оид меъёр акс эттирилган. Унга кўра, сайлов участкалари туман, шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилади. Ҳарбий қисмларда сайлов участкалари қисмлар ёки ҳарбий қўшилмалар командирларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилади. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади.
Сайлов участкалари сайловга камида олтмиш кун қолганида тузилади. Ҳарбий қисмларда, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, шунингдек олис ва бориш қийин бўлган ерларда, қамоқда сақлаш жойларида ҳам сайлов участкалари ана шу муддатда, айрим ҳолларда эса истисно тариқасида сайловга камида беш кун қолганида тузилади.
Сайлов участкалари, қоида тариқасида, камида 20 нафар ва кўпи билан 3000 нафар сайловчидан иборат этиб тузилади.
Овоз беришни ташкил этиш учун ҳар бир сайлов участкасига туман, шаҳар ҳокимлиги бино ажратади.
Округ сайлов комиссияси участка сайлов комиссиясининг ва овоз бериш биносининг жойлашган ерини кўрсатган ҳолда ҳар бир сайлов участкасининг чегаралари тўғрисида сайловчиларни хабардор этишни ташкил қилади.
Саволга Яккасарой туман 1-сонли
ДНИ нотариуси Феруза ГАЗИЕВА жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мактабимизда ўқувчилардан ҳам, ўқитувчилардан ҳам таъмир учун пул йиғишмоқда. 1200 нафар ўқувчининг ҳар бири 15 000 сўмдан бериши керак экан, устоз...
01 янв 1970
Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш ўзбек халқига хос олижаноб хусусиятлардан биридир. ...
01 янв 1970
Даставвал шу йилнинг 3 июнь куни Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлими биносида рўй берган воқеа тафсилотини яна бир карра қисқача эслатиб ўтамиз....
01 янв 1970
Кўчмас мулк ижара шартномасини расмийлаштириш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?...