Маънавий таҳдидлар ортида қандай мақсадлар бор?

/
Жиззах давлат педагогика институтида “Биз мафкуравий таҳдидларга қаршимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди.
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг мазкур институт қошида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилоти ташаббуси билан “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши, Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда таъкидланганидек, халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий, ахборот хуружлари кучайиб бораётган бугунги даврда мамлакатимизда миллий ғоя ва маънавий тарғибот ишларини замон талабларига мувофиқ олиб бориш долзарб аҳамият касб этмоқда. Афсуски, миллий қадриятлар ва динни сохталаштиришга уринишлар, ахлоқсизлик ғояларини тарғиб қилиш орқали халқ маънавиятини бузишга, турли мафкуравий воситалар орқали минтақавий ва давлатлараро можароларни келтириб чиқаришга ҳаракат қилаётган бузғунчи кучлар ҳамон интернет тармоқларида ёшлар онгига кўринмас тўр ташлашда давом этмоқда. “Оммавий маданият”нинг ҳар хил кўринишларини тарғиб қилиш орқали инсонларда миллий ўзликни шакллантирадиган қадрият ва маданият, мумтоз санъат дурдоналарига меҳр-муҳаббатни сусайтиришга уринишлар ортмоқда. Бундай таҳдидларнинг барчаси ёшлар онг-тафаккури, дунёқараши ва миллат келажаги учун нечоғлик салбий таъсир кўрсатишини ҳис қилган ҳолда тарғибот-ташвиқот тадбирларининг самарадорлигини янада ошириш лозим.
— Партиямиз томонидан бу каби тадбирларнинг ташкил этилиши ёшларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, уларни турли бузғунчи, вайронкор ғоялар, мафкуравий хуружлар таъсири доирасига тушиб қолишдан асрашда катта аҳамиятга эга, – деди халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Фахриддин Қобилов. — Замон талабидан келиб чиқиб, ҳар бир фуқаро лоқайдлик ва бепарволикка берилмаслиги, теварак-атрофимизда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга ўта ҳушёрлик билан қараши, сергаклик ва огоҳликни бугунги кун талаби деб билиши, ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фикр, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиши керак.
Дарҳақиқат, ёшларимиз — келажагимиз, эртанги кунимиз. Уларни руҳан хотиржам, маънан етук, ўзлигини унутмайдиган, Ватан туйғусини барча нарсадан азиз деб билиб, она Ватан истиқлоли ҳимоясига шай, юртга садоқат руҳида тарбияламоғимиз даркор. Шундагина ёшларимиз ҳеч кимга, ҳеч қачон алданмайди. Ҳатто, бирор-бир мураккаб ҳолатга тушиб қолганида ҳам ўз бурчини унутмайди. Ўз Ватани ва ўз халқига хиёнат қилмайди.
Ватанни муқаддас билганнинг ғурури ва ифтихори юксак бўлади, деб бежиз айтилмаган. Зеро, шу азиз Ватан, шу муқаддас замин ота-боболаримиздан бизга, биздан эса келажак авлодга боқий мерос бўлиб қолади. Буни ҳар биримиз чин қалбдан ҳис қилмоғимиз лозим.
Ражаббой НАБИЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах шаҳар кенгаши раиси

Интернетдан фойдаланиш маданияти
Интернет олами ҳаммабоплиги, дунё бўйлаб кенг тарқалганлиги, тезкор, қулай ва замонавийлиги билан барчанинг эътиборини тортади. Унинг бир қанча ижобий жиҳатлари қаторида салбий томонлари ҳам борки, шулардан бири ҳозирги кунда кўпчиликни ташвишлантираётган ахборот хуружлари тарзида намоён бўлмоқда.
Қўштепа туман хизмат кўрсатиш ва педагогика касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон “Адолат” СДП туман ташкилоти томонидан “Интернет маданияти ва ахборот хавфсизлиги муҳим вазифамиздир” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. Партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган ушбу тадбирда коллеж битирувчилари, ўқитувчи-педагоглар, ота-оналар, халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
— Бугунги кунда ахборот хуружларига нисбатан ўз вақтида ёш авлод онгида тўғри тасаввур ҳосил қилиб бориш ҳаётий заруратга айланган, — деди туман партия кенгаши раиси Илҳом Қосимжонов. — Бу ижтимоий ҳодиса илмий тадқиқ қилиниши ва унинг асл моҳияти барча таълим муассасаларида ўргатилаётгани ҳам бежиз эмас. Зеро, фарзандларимизнинг онги ва ҳаёти учун зарарли, эртанги кунга бўлган ишончига путур етказадиган бузғунчи ғояларга қарши кучли маънавий тарғибот ишларимиз орқали курашишимиз зарур.
Маълумки, интернет ёрдамида фойдаланувчи ўзига керакли маълумотни тезкорлик билан топа олади. Бу эса вақтимизни тежаб, уни илм учун кўпроқ сарфлаш имконини беради. Лекин ҳамма ёшлар ҳам тармоқларга илм истагида ёки ўзига фойдали маълумотлар учун мурожаат қилаяптими? Хўш, ота-оналар бу борада нималарга эътибор бермоқдалар? Мулоқотда депутатларимиз томонидан шу каби саволлар ўртага ташланди ва ўқувчиларнинг ота-оналари, педагоглар ўзаро фикрлашиб олишди.
Тадбир иштирокчиси Ҳафиза Йўлдошева ўз мулоҳазаларини шундай баён қилди:
— Мен ҳам баъзида ўзим учун керакли маълумотларни олишда интернетдан фойдаланаман. Мақсадим аниқ бўлганлиги учун турли фойдасиз тармоқларга чалғимайман. Бунга бевосита гувоҳ бўлаёган фарзандларим ўзларини қизиқтирган маълумотлар борасида доимо мен билан маслаҳатлашиб оладилар. Демоқчиманки, фарзандларимиз билан, аввало, дўст тутинган ҳолда, ўзимиз ўрнак бўлмоғимиз, уларга нима кераклигини биз — ота-оналар билмоғимиз зарур.
Тадбир сўнггида Фарғона вилоят партия кенгаши вакиллари иштирокчилар ўртасида анкета саволлари ёрдамида ижтимоий сўров ўтказдилар. Бунда коллеж ўқувчилари интернет тармоқлари ва улардан фойдаланиш хусусидаги қарашларини холисона акс эттиришди.
Комила ИСРОИЛОВА,
Фарғона вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Шу пайтгача ҳам бу ердаги саноат корхоналарида олимлар томонидан турли ихтиролар, ишланмалар, кашфиётлар ҳаёт талаби билан яратилар, қисман ишлаб ч...
01 янв 1970
Халқ депутатлари ўаллаорол туман Кенгаши депутати Дилфуза Одилова тумандаги “Тозауруғ” қишлоқ фуқаролар йиғинида сайловчилар билан учра...
01 янв 1970
Юртимизда янгиланиш ва яшариш фасли — баҳор нафаси уфуриб, қир-адирларда бойчечак бўй кўрсатган, кўнгилларга эзгулик ёғдулари ёғила бошлаган ...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 26 январь куни Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртид...