]Депутат сайловчилар ҳузурида

/
Халқ депутатлари ўаллаорол туман Кенгаши депутати Дилфуза Одилова тумандаги “Тозауруғ” қишлоқ фуқаролар йиғинида сайловчилар билан учрашди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП туман кенгаши фаоллари иштирок этган мазкур тадбирда мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллик байрамини кўтаринки руҳда кутиб олиш мақсадида ўтказилаётган маънавий-маърифий ва маданий тадбирларнинг аҳамияти, ҳудудда ободонлаштириш ишларини ташкил қилиб бориш ҳақида фикр-мулоҳаза юритилди. Истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, туман ҳаёти мисолида таҳлил этилди. Шу билан бирга, иштирокчилар дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тўхталиб, мафкуравий таҳдидлардан огоҳ бўлиш, тинчликни қадрлаш ҳаётий зарурат эканини таъкидладилар.
Учрашувда қишлоқ аҳолисининг яшаш тарзини янада яхшилаш, ёшларнинг билим олиши ва касб-ҳунар эгалари бўлиб етишиши, маҳалла ҳудудида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва болалар саломатлигини сақлаш борасида мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида амалга ошрилган ишлар хусусида алоҳида қайд этиб ўтилди.
— Депутат билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган, бу каби учрашувлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда, — дейди “Тозауруғ” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси ўулом ўайбуллаев. — Бу эса мавжуд муаммоларни биргаликда ҳал қилиш имконини бераяпти.
Тадбир давомида Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят ва туман ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, партиямизнинг дастурий ғоялари ва уларни рўёбга чиқаришда депутатлар қандай ўрин тутаётгани хусусида ҳам маълумот берилди.
Очиқ мулоқотларга бой учрашувда сайловчилардан Абдуғаффор Эргашев, Донабой Суяров, Нигора Алибоева, Гулчеҳра Ўрозбоевалар қишлоқ ҳудудида янги иш ўринларини яратиш учун ишлаб чиқариш корхонаси қуриш, аҳоли учун маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини кўпайтириш, замонавий типдаги мактабгача таълим муассасаси ҳамда маҳалла гузари қуриш каби масалалар юзасидан тегишли таклиф ва мулоҳазаларни билдиришди. Депутат ушбу таклифларни ўрганиши ва масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боришини таъкидлади.
Узоқбой РИСҚУЛОВ
Жиззах вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ҳар бир муаммони жойига бориб ҳал этиш, одамларнинг дардини эшитиш уларнинг ҳаётини яхшилашга, эзгу мақсадларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.&nb...
01 янв 1970
Ҳар бир ёш авлод қалбида куртак ёзган истеъдод ғунчаларининг гул очиб, баланд парвозларга қанот ёзиши учун юртимизда барча имконият эшиклари очиқ....
01 янв 1970
Вояга етказаётган фарзанди келгусида ҳаётда ўз ўрнини топиши, касб-кори баракали бўлиб, оиласини таъминлашга қийналмаслиги борасида ота-онанинг кўн...
01 янв 1970
Мустақиллик йиллари ҳаётимизнинг барча соҳаларида фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш йўлида амалга оширилган кенг кўламли демократик...