Сиёсий куч сафларининг жипслашуви қуйи тузилмалар ҳамжиҳатликда фаол ишлашига боғлиқ

/
Ўзбекистон “Адолат” СДП Учқудуқ туман кенгаши Навоий вилоятидаги партия тузилмалари ичида пешқадам ташкилотлардан саналади. Бунда унинг таркибига бирлашган 17 та бошланғич партия ташкилоти етакчилари ва 672 нафар аъзолари фаоллиги муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бошқача қилиб айтганда, партиянинг асосий таянч бўғини ҳисобланган бошланғич ташкилотлар фаолиятини такомиллаштиришга жиддий эътибор қаратилаяпти. Биз туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги бошланғич партия ташкилоти фаолияти билан танишар эканмиз, бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилдик.
— Бошланғич партия ташкилотимизга 78 нафар аъзо бирлашган, — дейди мазкур БПТ раиси Бағдагул Эсполова. — Уларнинг барчаси фаолиятлари мазмун-моҳиятини партия нуфузини янада кўтариш, юртдошларимизнинг партияга бўлган ишончини мустаҳкамлашда, деб билган ҳолда партиявий ишларни астойдил ҳамжиҳатликда амалга оширмоқдалар. Бу эса корхона, ташкилот ва муассасаларда ўтказилаётган тадбирларнинг таъсирчанлиги, фуқаролар диққатини кўпроқ жалб этишида ҳам ўз аксини топмоқда.
Хусусан, “Инсон манфаатлари — олий қадрият”, “Тинчлик — тараққиёт гарови”, “Соғлом бола — соғлом ва аҳил оиланинг меваси”, “Атроф-муҳит муҳофазаси ва жамоатчилик назоратини кучайтиришда ННТларнинг ўрни” “Оила мустаҳкамлиги — фаровонлик асоси” каби бир қатор тадбирлар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. Ўтказилаётган ҳар бир тадбирда партиямизнинг ғоя ва мақсадларини тарғиб этишга асосий эътибор қаратилмоқда. Натижани БПТ аъзолари сони шу йилнинг ўзида 60 нафарга кўпайганида ҳам яққол кўриш мумкин. Партиямизнинг бир қатор лойиҳалари доирасида ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш, тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган амалий ишлар ҳам самарали бўлмоқда.
— Мазкур бошланғич партия ташкилоти фаолиятида ўрганишга арзигулик жиҳатлар кўп, — дейди Учқудуқ туман партия кенгаши раиси Гулнисо Қудратова. — Шуни назарда тутиб, бошланғич ташкилотлар етакчилари ва фаоллари иштирокидаги “Бошланғич партия ташкилоти фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш” мавзусидаги давра суҳбатини айнан шу ерда ташкил этиб, ибратли БПТларнинг тажрибаларини оммалаштирдик.
Албатта, партия тизимида ташкилотларнинг ҳамжиҳатликда ишлаши сиёсий куч сафларининг жипслашуви, аҳолининг ишончи ортиши ҳамда электорат манфаатларини рўёбга чиқариш имконлари кенгайишига хизмат қилади.
Садоқат ШАМСИЕВА,
Навоий вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Жорий йилнинг май ойида вилоятимизнинг Бешариқ туманидаги “Ҳамид Олимжон” маҳалласида сафдошларимиз жонбозлигида яна бир янги бошланғич...
01 янв 1970
Булунғур туманидаги ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида 12 та маҳалланинг минг нафардан зиёд ёшлари ўқийди...
01 янв 1970
Сиёсий партиянинг жамият ҳаётидаги мавқеи ошиб, аҳолининг ишончи янада мустаҳкамланиб боришида унинг бошланғич ташкилотлари фаолияти алоҳида ўрин т...
01 янв 1970
Мамлакатимизда фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ҳақида ғамхўрлик кўрсатиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.&nbs...