Қўриқлаш тизими янада такомиллашмоқда

/
Ички ишлар идораларини ислоҳ қилиш, замонавий технологиялар ҳамда малакали кадрлар билан таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирилиб, салмоқли натижалар қўлга киритилмоқда. Бу Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги қўриқлаш хизматининг қўриқлаш хавфсизлик техника воситаларини жорий қилиш ва фойдаланишни ташкиллаштириш тизимида ҳам яққол намоён бўлмоқда.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз бўйича қўриқдаги объектларнинг сигнализация воситалари билан жиҳозланганлик даражаси 95,5 фоизни ташкил этади. Шунингдек, қўриқланаётган халқ хўжалиги объектларини замонавий қўриқлаш-ёнғин сигнализация воситалари билан жиҳозлаш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ҳозирги пайтда республика ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмаларида 177 та техник қўриқлаш пункти мавжуд бўлиб, улар томонидан 21097 та объектлар қўриқлаб келинмоқда. Айни пайтда 8654 та техник қўриқлаш пунктлари хонадонларга хизмат кўрсатмоқда.
Фуқаролар хонадонларида содир этилиши эҳтимоли бўлган ўғирликларнинг олдини олиш мақсадида ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмалари техник қўриқлаш пунктлари томонидан фуқаролар хонадонларини қўриққа олиш борасида 2016 йилнинг биринчи чораги давомида аҳоли ўртасида 9521 маротаба суҳбат ўтказилди ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2013 йилнинг 5 майидаги “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш хизматида ахборотлаштириш-коммуникация технологияларини ривожлантириш, автоматлаштирилган марказий кузатув ва хабар узатиш техник қўриқлаш пунктларини яратиш тўғрисидаги Концепция” талабларини бажариш мақсадида ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш бўлимлари техник қўриқлаш пунктларига замонавий технологияларни жорий қилиш ишлари жадал давом эттирилиб, ҳозирги кунда автоматлаштирилган марказий кузатув ва хабар узатиш техник қўриқлаш пунктларини яратиш бўйича монтаж ишлари якунига етказилди.
Ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш хизматига замонавий қўриқлаш техника ва технологияларини жорий этиш билан бир вақтда уларда ишлайдиган мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш ишлари фаол давом эттирилмоқда.
Ички ишлар органлари қўриқлаш хизматини замонавий технологиялар билан таъминлаш, техник қўриқлаш пунктлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда. Буларнинг барчаси хизмат самарадорлиги ва тезкорлигини оширишга хизмат қилади.
Элмурод КУЗИЕВ,
Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Қўриқлаш” бирлашмаси
ИҲҲҚ ва ЮТБ матбуот гуруҳи катта инспектори, катта лейтенант

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Барчамизга маълумки, яқинда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганига 25 йил тўлади....
01 янв 1970
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни давлатдан пиёда кириб келган фуқаро Р.Т.нинг қўл юклари бел...
01 янв 1970
Конституциямизда муҳрлаб қўйилган тамойил ва қоидалар асосида мамлакатимизда тўлақонли, самарали амал қиладиган қонунчилик ва ҳуқуқий база яратилди...
01 янв 1970
Азиз ўқувчи, газетамизнинг бугунги сонидан бошлаб янги рукнимиз остида ҳафта давомида одамлар орасида шов-шувга сабаб бўлган, эл орасида энг кўп му...