Атмосфера муҳофазаси — ҳамманинг бурчи

/
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури, Глобал Экологик ривожланиш халқаро ташкилотлари ҳамкорлигида атмосферанинг озон қатламини емирувчи газлардан сақлаш мавзусида ўқув-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Анжуман иштирокчилари совутгичлар ишлаб чиқарадиган ва совутиш ускуналари билан мунтазам ишлайдиган саноат корхоналари ишини ҳар томонлама таҳлил қилиб чиқдилар ҳамда ушбу корхоналар фаолиятини янгича талаблар асосида ташкил этиш, атмосферага зарарли газлар ва моддалар чиқишининг олдини олиш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.
— Мавзу ва шу йўналишда амалга оширилаётган ишлар БМТнинг Тараққиёт дастуридан ўрин олганлиги бежиз эмас, — дейди анжуман ташкилотчиси Самарқанд вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси инспекция бошлиғи, “Адолат” СДП аъзоси Тўрахон Ҳожимов. — Дастур асосида республикамизнинг барча вилоятларида, шу жумладан, Самарқандда ҳам озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламли вазифалар амалга оширилмоқда. Қисқа вақтда 176 та давлат ва хусусий корхоналарда мониторинг ўтказилиб, уларга зарур тавсиялар берилди. 98 та корхонага эса халқаро лойиҳа асосида ишлаш тавсия этилди. 800 нафар мутахассис ва техник ходимлар қайта ўқитилиб, малакаси оширилди. Мақсад жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаётган Ўзбекистонда халқаро ҳуқуқий меъёрларга бирдек амал қилиш баробарида фарзандларимиз ва келажак авлод учун тоза ҳаво, мусаффо осмон ва беғубор ҳаётни таъминлашдан иборат.
Зоҳир ТЎРАҚУЛОВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Барча етук шоир ва адиблар сингари Бобур ҳам фақат алоҳида шахс тақдири билан эмас, балки бутун халқ маънавий, ахлоқий ҳаёти билан қизиққан....
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига
01 янв 1970
АнДТИ ректори Мадамин Мадазимов бошчилигидаги институт делегацияси Росток университетининг 600 йиллик юбилей тадбирларида иштирок этиш, мазкур нуфу...
01 янв 1970
Депутатлик гуруҳимиз томонидан кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда.