Кучли фуқаролик жамияти мамлакат ривожига хизмат қилади

/
Маҳалла — халқимизнинг аҳиллиги, бирдамлиги, ҳамжиҳатлигини намоён этувчи маскан. Истиқлол йилларида мамлакатимизда миллий ва умуминсоний қадриятлар, анъаналаримизни асраб-авайлаш баробарида азал-азалдан халқимизнинг ҳаётида мавқеи юқори бўлган маҳалланинг аҳамиятини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилгани ҳам бежиз эмас.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 3 февралида қабул қилинган “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ҳам ана шундай эътиборнинг яққол намунасидир. Фармон жамиятда, давлатимизда, умуман ер юзида тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик, ҳамжиҳатлик муҳити ҳукм суришини асосий мақсади деб ҳисобловчи халқимизни жуда мамнун этди. Бугун жойларда ким билан суҳбатлашманг, маҳалланинг мавқеи, нуфузини оширишга, энг асосийси, одамларимизнинг маҳалла институтига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга, халқимизни янада жипслаштиришга хизмат қилувчи бу ҳужжатни диққат билан ўрганишаётгани, унда белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга бор куч-ғайратини сафарбар қилишларини таъкидлашишаяпти.
Фармонда маҳалла институтини янада такомиллаштиришнинг устувор вазифалари аниқ ва равон баён этилган. Фармон билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига юридик шахс мақоми берилиши, уни фуқаролар йиғинларининг уюшмаси шаклида ташкил этилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига тегишинча Республика кенгаши, ҳудудий кенгашларга жамоатчилик асосида раислик қилиш вазифаси юклатилиши маҳалла институтининг нуфузи ва мақомини ошириш, жойларда аҳоли томонидан кўтарилаётган масалаларни ижро ҳокимияти органларининг раҳбарлари эътиборига етказиш ва мазкур масалаларни ҳал этиш бўйича уларнинг бевосита иштирокини янада кенгайтиришга замин яратади.
Кези келганда таъкидлаш лозим, охирги беш йил мобайнида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида фуқаролар йиғинларининг 1600 га яқин хизмат бинолари жорий, 367 таси капитал таъмирланди ва 350 дан зиёди реконструкция қилинди, намунавий лойиҳалар асосида 216 та бино янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу каби кенг кўламли ташкилий чора-тадбирлар натижасида маҳалла институтининг мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида фаол иштирок этиши таъминланди.
Айни пайтда замон талаблари, одамларимизнинг дунёқараши, яшаш тарзи шиддат билан ўзгариб бораётган давримизда бу борада қиладиган ишларимизни янги босқичга олиб чиқиш вақти келди. Афсуски, айрим ҳудудларда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари бинолари бугунги кун талабига тўғри келмаслиги, уларда фаолият юритаётган ходимларнинг зарур моддий-техник база билан таъминланиши мақтанарли даражада эмаслиги аҳоли, кенг жамоатчиликда маҳалла институтига оид нотўғри таассурот қолишига сабаб бўлаётган эди.
Фармонга асосан, 2018 йилнинг 1 декабригача Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар марказларида “Маҳалла маркази” мажмуалари биноларини, 2021 йилнинг 1 декабригача фуқаролар йиғинлари идоралари биноларини намунавий лойиҳалар ва уларга қўйилган талаблар асосида қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш), шунингдек, уларни зарур мебель жамланмаси, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва интернет тармоқлари билан жиҳозлаш бўйича аниқ вазифалар белгиланган.
Бу каби ташкилий масалаларнинг ҳал этилиши маҳалланинг одамларимиз ўртасидаги ҳурмати янада ошишига хизмат қилади.
Хулоса қилиб айтганда, фармонда назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши “Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилининг ҳаётга тўла тадбиқ этилиши, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш имконини беради.
Гавҳар АЛИМОВА,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Журналистнинг сўзи холис, адолатли, ёзганлари тахмин ва гумонлардан холи бўлгандагина ҳақ йўлида хизмат қилади. ...
01 янв 1970
Сўнгги пайтларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи кўтарилиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. ...
01 янв 1970
Юртимиз узра кўклам нафаси кезиб юрган шукуҳли кунларда мамлакатимиз хотин-қизларининг юзу кўзида бахт нашидаси. ...
01 янв 1970
“Арпа-буғдой бир кунингга ярайди, cодиқ дўстинг ўлгунингча ярайди”, “Дўст — дўстнинг ойнаси”, “Дўстинг кимлигин...