“Мамлакат келажагини белгилашда ўз овозим билан қатнашдим”

/
Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби Қорақалпоғистонда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кўтаринки руҳда, фуқароларнинг сиёсий фаоллигида ўтказилди.
Барча сайлов участкаларида овоз бериш учун яратилган шароитлардан юртдошларимиз, айниқса, кексалар ва сайловда илк бор қатнашган ёшлар, оналар беҳад хурсанд бўлишди.
Нукус мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи биносида жойлашган 59-сонли сайлов участкасида 2915 фуқаро сайловчилар рўйхатига киритилган бўлиб, улардан 54 таси биринчи маротаба сайловда иштирок этаётган ёшлар ҳисобланади.
Тонги соат 6:00 дан бошланган сайлов, аввало, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларга дахлдорлик ҳисси билан яшаётганини яққол кўрсатди. Қувонарлиси, сайловчилар ушбу кунга ўзларининг ҳаётидаги муҳим сиёсий сана сифатида қараётганлиги уларнинг юз-кўзларидан кўриниб турди.
— Ўз ҳаётим давомида кўп марта сайловларда иштирок этганман. Лекин мустақиллик йилларидаги сайловлар ҳаққонийлиги, очиқ ва ошкора ҳамда барча сайловчиларнинг баланд руҳда қатнашиши билан диққатга сазовор эканини таъкидламоқчиман, — дейди Нукус шаҳри 17-сонли “Бойтерак” маҳалласида истиқомат қилувчи, 74 ёшли онахон Умитхан Халмуратова. — Мамлакатимизда йилдан-йилга сайлов қонунчилигининг мустаҳкамланиши, сайловчиларга яратилаётган қулайликлар ҳар бир фуқарони бу муҳим сиёсий тадбирда фаол иштирок этишга ундади.
Айтайлик, сайловдан бир кун олдин сайловолди ташвиқот тадбирларининг тўхтатилиши ҳам биз сайловчиларга муносиб номзод тўғрисида яна бир бор фикрлаб олишга қаратилган имконият бўлди.
Мен сайлов участкасига келиб, мамлакатимиз келажаги учун ўзим муносиб деб билган номзодга овоз берганимдан мамнунман.
Ёш сайловчилардан Мунира Ниетуллаева ҳам мустақил юрт фуқароси сифатида биринчи бор сайловда иштирок этиб, юртимизнинг ёруғ келажагини таъминлашга қодир бўлган номзодга овоз берганидан хурсандлигини таъкидлади. Фуқароларнинг қайд этишича, сайловда иштирок этиб, уларнинг ҳар бири мамлакат келажагини белгилашда ўз овози билан қатнашди.
Шарипа ТОРЕШОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ранг-тасвир намуналари, киноленталар, бадиий асарларда шоҳлар, султонлар, қиролларнинг аҳли аёллари — маликалар, қироличалар, маркизалар ҳақи...
01 янв 1970
Ўзбекистон — бундай муаззам ўлкада яшашнинг ўзи катта бахт. Чунки юртимизда тинчлик, осойишталик ҳукмрон....
01 янв 1970
Аллома асарларидан бирида Пайғамбаримиз номидан “Кимки бир олимни зиёрат қилса, мисли мени зиёрат қилгандай бўлади”, деган энг ишончли ...
01 янв 1970
Ҳар йили Конституциямиз қабул қилинган кунни юқори кайфият билан кутиб оламиз, ўзгача шукуҳда байрам қиламиз. Бу бежиз эмас. ...