Бебаҳо бойликни асранг

/
“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни изчил бажариш партиядошларимиз олдида турган асосий вазифалардан бири демакдир. Шундан келиб чиқиб, ўз сафида 100 нафардан ортиқ тиббиёт ходимларини бирлаштирган Ўзбекистон “Адолат” СДП Шаҳрихон туман кенгаши томонидан бу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Йилнинг ўтган даврида соғломлаштириш тадбирлари билан бирга йигирмадан ортиқ тарғибот тадбирлари ташкил этилгани фикримизнинг амалий ифодасидир.
Аҳоли саломатлигини асраб-авайлашда профилактик тадбирларни кучайтириш, айниқса, туғиш ёшидаги аёллар соғлиғини сақлашда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникада амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар диққатга молик. Хоналарда оналар ва болалар, туғиш ёшидаги аёлларга барча шароитлар муҳайё. 32 мингдан ортиқ аҳолига малакали хизмат кўрсатилмоқда. Германиядан келтирилиб, жорий йилда фойдаланила бошлаган “ЛОР-комбайни” аппарати тиббий хизмат сифатининг янада яхшиланишига хизмат қилмоқда.
Яқинда 32 нафар патронаж ҳамшираси махсус биринчи ёрдам сумкалари билан таъминланди. Улар томонидан 9 та маҳалла ҳудудида яшовчи аҳоли доимий тиббий назоратдан ўтказиб борилмоқда. Эрта турмуш қуришнинг олдини олиш, ўсмир қизлар саломатлиги ва гигиенаси мавзусидаги суҳбатлар оила остонасида турган ёшлар учун фойдали бўлаётганини таъкидлаш жоиз.
— Биз, биринчи навбатда, оналар саломатлигини мустаҳкамлашга эришишимиз лозим, — дейди партиядошимиз Нурхон Холматова. — Чунки она соғлом бўлса, оила соғлом бўлади. Оиланинг саломатлиги жамият соғломлигини таъминлаш демакдир.
Туман партия кенгаши томонидан аҳолининг тиббий маданиятини юксалтиришга қаратилган тарқатма материаллар ва буклетлар тайёрланиб, тарғибот тадбирларида фойдаланилаётгани ҳам кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда. Саломатлигимиз асосларидан бири – экологик тозалик мавзусида ўтказилаётган тадбирларда иштирок этувчилар сафи кенгайиб бормоқда.
Акбаржон НАЗАРОВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ҳаёт доимо ўсишда, ривожланишда. Лекин уни янада тараққий эттириш, юксалтириш учун илм-фан ривожи алоҳида роль ўйнайди. ...
01 янв 1970
Раҳима Бухоро шаҳрига ишга жойлашиш мақсадида қишлоғидан келган эди.
01 янв 1970
Янги ўқув йилидан бошлаб, давлат гранти ва тўлов контракти асосида ўқийдиган барча талабалар учун стипендия миқдори бир хил, яъни 400 минг сўм этиб...
01 янв 1970
Шу кунларда мамлакатимиз раҳбарининг топшириғи асосида давлат идораларининг биринчи раҳбарлари энг оғир, энг чекка, энг олис ҳудудларга чиққан ҳолд...