Бир саволга Бир жавоб

/
— Квартира сотиб олаётганимда уй эгасига закалат бердим. Бу ҳақда нотариал тасдиқлатиш учун нотариусга борганимда, у бундай келишувни тасдиқлашдан бош тортди. Нотариуснинг ҳаракати тўғрими?
М.АКРАМОВА,
Қибрай тумани

— Фуқаролик кодексининг 311-моддасига асосан шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси закалат ҳисобланади.
Закалат тўғрисидаги келишув закалатнинг суммасидан қатъи назар, ёзма равишда тузилиши керак.
Нотариуслар қонун ҳужжатларига биноан нотариал шаклда тасдиқланиши мажбурий қилиб қўйилган битимларни тасдиқлайди. Томонларнинг хоҳишига кўра нотариус бошқа битимларни ҳам тасдиқлаши мумкин.
Нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилган тақдирда нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳақида нотариус мурожаат қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан қарор чиқаради. Нотариус нотариал ҳаракатни амалга ошириш тўғрисидаги мурожаати рад этилган шахснинг илтимосига биноан рад этиш сабабини ёзма равишда баён этиши ва рад этиш устидан шикоят қилиш тартибини тушунтириб бериши лозим.
Агар нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш тўғрисида қарор чиқармасдан нотариал ҳаракатни расмийлаштиришдан асоссиз равишда бош тортса, Адлия вазирлигининг “1-008” рақамли ишонч телефонига ёки бевосита мурожаат қилишингиз мумкин.
Саволга Қибрай тумани ДНИ нотариуси Шерзод ТЎРАБЕКОВ жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Тошкент вилояти нафақат гўзал табиати ва унумдор ерлари, балки юксак иқтисодий салоҳияти, табиий ва инсоний ресурслари, ривожланган транспорт комму...
01 янв 1970
Тарихнинг шундай давр ва лаҳзалари бўладики, вақт тушунчаси уларнинг маъно-моҳиятини тўла очиб беришга ожизлик қилади. ...
01 янв 1970
Шу ўринда бу каби ихтироларнинг асоси айнан бизнинг аждодларимиз томонидан бундан неча асрлар илгари яратилганини алоҳида таъкидлаш жоиз. ...
01 янв 1970
ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг ташкилот ташкил топганининг 15 йиллигига бағишланган юбилей мажлиси очиқ ва амалий руҳда ўтганини мамнуният билан...