Ҳуқуқий маслаҳат

/
— Адвокатлар иштирок этиши шарт бўлган жиноят ва фуқаролик ишлари ҳақида билмоқчи эдим?
Д.Аҳмедов,
Китоб тумани

— Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва ЖПКга асосан судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 51-моддасига асосан адвокатлар иштирок этиши шарт бўлган ишлар қуйидагилар:
1. Вояга етмаганларнинг иши бўйича;
2. Соқовлар, карлар, кўрлар, жисмоний нуқсони ёки руҳий касаллиги сабабли ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга оширишга қийналадиган бошқа шахсларнинг иши бўйича;
3. Судлов иши олиб борилаётган тилни билмайдиган шахсларнинг иши бўйича;
4. Жазо чораси сифатида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган жиноятларни содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларнинг иши бўйича;
5. Шахсларнинг манфаатлари ўзаро қарама-қарши бўлиб, улардан ақалли бири ҳимоячига эга бўлган ишлар бўйича;
6. Давлат айбловчиси ёки жамоат айбловчиси иштирок этаётган ишлар бўйича;
7. Жабрланувчининг вакили сифатида адвокат иштирок этаётган ишларда;
8. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда ҳимоячининг иштирок этиши шарт.
Юқорида келтирилган ишларда адвокатнинг иштироки таъминланиши шартлиги ҳам қонунчиликда белгилаб берилган.
Бундан ташқари, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ишнинг мураккаблиги ва бошқа ҳолатлари туфайли гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўз ҳуқуқларини амалга оширишда қийналиши мумкин деган хулосага келса, бошқа ишлар бўйича ҳам ҳимоячининг иштирок этишини шарт, деб топишга ҳақлидир. Агар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳолларда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг илтимосига кўра ёхуд уларнинг розилиги билан бошқа шахслар томонидан ҳимоячи таклиф қилинмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан белгиланадиган адвокатлик тузилмаси раҳбари суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ҳимоячи тайинлаш тўғрисидаги қарори ёки суднинг ажримига биноан қарор ёхуд ажрим Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармасига келиб тушган пайтдан эътиборан тўрт соатдан кечиктирмай жиноят иши бўйича ҳимоячининг иштирокини таъминлаши шарт.
Саволга Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси катта маслаҳатчиси З.ҒОЗИЕВ жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Шуни айтиш керакки, этимологик жиҳатдан “коррупция”—лотинча “corruptio” сўзидан олинган бўлиб, “бузиш, сотиб ол...
01 янв 1970
Агар талаба шартнома пулини тўлашга қийналса, олий таълим муассасаси томонидан имтиёз берилиши назарда тутиладими?...
01 янв 1970
Юртимизда барча соҳалар қатори таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан Қорақалпоғистон аҳли ҳам манфаатдор ва мамнун эканини аҳоли билан ...
01 янв 1970
Шу кунларда барчамиз биргаликда юрагимизда чуқур дард билан, ўрнини тўлдириб бўлмайдиган оғир жудоликни бошимиздан кечирмоқдамиз....