МФЙ биноси барпо этиладими?

/
Ҳудудларда партия депутатлари ва фаолларидан иборат ишчи гуруҳлари маҳаллаларда, хонадонларда бўлиб, аҳоли билан самимий мулоқот ўтказмоқда. Ишчи гуруҳ аъзолари фуқароларнинг яшаш шароити, оилавий аҳволи билан яқиндан танишиб, уларни ўйлантириб келаётган муаммо ва нуқсонларни бартараф этишга кўмаклашмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Урганч шаҳар кенгашида тузилган ишчи гуруҳи аъзолари “Янги-обод” маҳалласи аҳли билан учрашди.
“Янги-обод” МФЙ фаоллари мазкур маҳалла фуқаролар йиғини тайинли бинога эга эмаслиги боис ноқулай шароитда фаолият юритишаётгани, ушбу МФЙ учун мўлжалланган бино қурилиши тўхтаб қолганлиги қиш мавсуми олдидан уларни ташвишлантираётганини баён этишди. Мазкур муаммо жойида ўрганилиб, депутат Донохон Олимова томонидан Урганч шаҳар ҳокими номига депутатлик сўрови юборилди.
Шунингдек, мулоқотлар давомида кам таъминланган оилалар аъзолари билан суҳбатлашилди. Муқаддас Собирова бир неча йил олдин бахтсиз ҳодиса туфайли соғлиғида муаммо пайдо бўлгани боис ишлаб даромад топишга қийналаётганини, умр йўлдоши вафот этгач, уч нафар фарзанди билан ёлғиз қолиб, айни пайтда ўз ота-онасининг уйида яшаётганини баён қилди. М.Собирова соғлиғида жиддий муаммо борлигини айтиб, унга ногиронлик белгиланишида ёрдам сўради. Партия депутатлари аралашгач, М.Собирова 2-сон оилавий поликлиникасида қайта тиббий кўрикдан ўтказилди, шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўрсатмасига кўра, у айни пайтда даволаниш учун шифохонага жойлаштирилди. Шу билан бирга, фуқарога ногиронликни тайинлаш учун тиббий ҳужжатлар тақдим қилиниши зарурлиги, даволаниш натижалари, шифокорларнинг хулосалари асосида тиббий ҳужжатлар тайёрланиши тушунтирилди.
Мазкур маҳаллада истиқомат қилаётган Зиёда Бозорбоева, Шаҳноза Отаева, Ҳабиба Аҳмедовалар ҳам ишга жойлашишда кўмак сўрашди. Бу борада шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбарига депутатлик сўрови юборилиб, ижроси назоратга олинди.
“Янги-обод” МФЙ фаоллари мазкур маҳалла фуқаролар йиғини тайинли бинога эга эмаслиги боис ноқулай шароитда фаолият юритишаётгани, ушбу МФЙ учун мўлжалланган бино қурилиши тўхтаб қолганлиги, айниқса, қиш мавсуми олдидан уларни ташвишлантираётганини баён этишди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Хоразм вилояти кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан амалий семинар ташкил этилди....
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан ўқув-семинар ўтказилди....
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Ватан келажаги — ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Адолат билимдони” республ...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди....