Фаолият янада такомиллашади

/
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП гуруҳи Кенгаш сессияларида ташаббускорлигини намоён этиш билан бирга фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш йўналишида ҳам самарали иш олиб бормоқда. Бу борада депутатлик гуруҳининг ҳар бир аъзоси муайян тажрибага эга саналади.
Депутатлик гуруҳи томонидан мутасадди ташкилот ва муассасалар раҳбарлари номига киритилган депутатлик сўровларининг мазмун-моҳиятини таҳлил этар эканмиз, мазкур сўровлар тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахсларига уларнинг ваколатига кирувчи масалалар юзасидан тайёрланганлигини кўрамиз.
Депутатлик гуруҳимизга “1-Тошматов” сайлов округи ҳудудида яшовчи биринчи гуруҳ ногирони Наргизахон Тожиҳайдарова мурожаат қилиб, сиҳатгоҳда даволаниш учун йўлланма олишга қийналаётганини баён этди. Масалани ўрганиб, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасига депутатлик сўрови юборилди. Тез орада мутасадди шахслар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари билан биргаликда муаммонинг ечимини топдилар. Фуқаро Н.Тожиҳайдарова даволаниш учун сиҳатгоҳга йўлланма билан таъминланди.
Депутатлик гуруҳимиз аъзоси Абдували Мавлановга Норин туманидаги сайловчилар мурожаат қилиб, “Марғизор” маҳалласи аҳолисини электр қуввати билан таъминлашда узилишлар рўй бераётганлигини билдирдилар ва аҳволни ўзгартиришда кўмак сўрагандилар. Депутат тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда масалани пухта ўрганди. Маълум бўлишича, мазкур ҳудуддаги кичик станцияни таъмирлашга эҳтиёж юзага келган. Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбарияти айни пайтда мазкур масала устида иш олиб бормоқда. У тез орада ҳал бўлади, деб ўйлаймиз.
Депутатлик гуруҳимизнинг яна бир аъзоси Аваз Ибрагимовга мурожаат қилган сайловчилар ҳам Наманган шаҳрида куз-қиш мавсумида электр қуввати таъминоти пасайиб кетишининг олдини олишда ёрдам сўраганлар. Депутатлар, ўз навбатида, ўтган йилги иш натижаларини таҳлил қилиб, қишга пухта тайёргарлик кўрилмаганлиги учун шундай ҳолатлар юз берганини аниқлаган. Мана шу ҳолатлар асосида тайёрланган депутатлик сўровида бу йилги мавсумга қандай ҳозирлик кўрилганлиги масаласи тилга олинган. Ҳозирда бу муаммони бартараф этиш имконияти яратилиб, мутасадди ташкилот томонидан куз-қиш мавсумида электр қуввати таъминоти юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Айни пайтда депутатлик гуруҳимиз халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияси кун тартибига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларда энергия сиғимларини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар билан боғлиқ яна бир масалани киритиш устида ишламоқда. Шу мақсадда Наманган электр тармоқлари ҳудудий корхонаси мутахассисларидан иборат гуруҳ бизга мониторинглар ўтказиш, бошқа шу каби масалаларда ёрдам кўрсатиши ҳақида мазкур ташкилот билан келишиб олинди.
Бугунги тезкор давр янада мураккаб ва долзарб вазифаларни олдимизга қўймоқда. Шуни назарда тутиб партиянинг вилоятдаги ташкилотлари билан ҳамжиҳатликда маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари ва депутатлар фаолиятини янада такомиллаштиришга ҳаракат қилаяпмиз.
Олимжон МАҚСУДОВ,
халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашидаги
Ўзбекистон “Адолат” СДП гуруҳи раҳбари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Инсон дунёқарашининг шаклланиши, билимга қизиқиши болаликдан бошланади. 
01 янв 1970
Жорий йилнинг 26-30 июнь кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари республикамиз ҳудудларидаги маҳаллалар, корхона ва таълим муассасалард...
01 янв 1970
Ҳар бир юртдошимизнинг орзу-истаги эркин ва фаровон ҳаёт кечириш, обод ва мустақил Ватан равнақига ҳисса қўшишдан иборат. ...
01 янв 1970
Халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари мутасадди ташкилотларга депутатлик сўр...