Келажак баркамол ёшлар қўлида

/
Келажак баркамол ёшлар қўлида
 
Бугун мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган шароит ва имкониятлар кўлами чегара билмайди. Мустақил фикрлайдиган, замонавий илм-фан ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, ўз юрти ва халқига фидойи, аждодларимиз бошлаб берган ишни давом эттиришга қодир бўлган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни енгиб бўладими, деган саволни олдимизга қўйсак, албатта, йўқ, деб жавоб бера оламиз. Чунки ўз мақсадларига етишда дадил ва доим янгилик сари интилувчи ёшлар бизнинг фахримиз ва ғуруримиздир. Улар бизга куч беради, ифтихор бағишлайди.
 
Албатта, бугун катта умид, орзу-мақсадлар билан Ватаним тараққиётига ҳисса қўшаман, дея белини маҳкам боғлаб майдонга чиқаётган шижоатли ёшларимизни қўллаб-қувватлаш барчамизнинг бурчимиздир. Бу борада “Адолат” СДП тизимида “Ёш адолатчилар” қаноти, “Истеъдодли ёшлар клуби” ташкил этилган. Унда жойларда иқтидорли ёшларнинг фаолияти ўрганилиб, қўллаб-қувватланади, турли танловлар доирасида уларнинг сиёсий саводхонлиги ривожлантирилади. Айниқса, “Конс­титуция билимдони” кўрик-танловининг ташкил этилганлиги унда иштирок этган мингдан ортиқ ёшларимизнинг ҳуқуқий таълим-тарбиясини ошириб, энг муҳими, сиёсий жараёнларда фаол иштирокини таъминлади.
 
Партия Сайловолди дас­турида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан қайта шакллантириш, энг долзарб муаммоларини самарали ҳал қилиш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш масалаларига эътибор қаратилган. Ёшлар ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, ёшларнинг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари томонидан ёшлар билан очиқ ва доимий мулоқот ўтказиш бўйича чора-тадбирларни қўл­лаб-қувватлаш тарафдори эканлиги қайд этилган. Партиянинг устувор вазифаси сифатида ёшларнинг ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, уларнинг тафаккурида мустақиллик, миллий ўзини-ўзи англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахл­дорлик ҳисси, фидокорлик каби туйғуларни уйғотиш ва ёшларни турли мафкуравий таҳдидлардан чегаралаш сингари аниқ вазифалар белгилаб берилган. Бу эса янги авлоднинг замон билан ҳамнафас яшашида, Ватанга бўлган меҳрини оширишда, ўзини англашига имкон беради. Дастурда белгиланган ҳар бир мақсад ва вазифада янги авлодни тарбия­лаш ва уларга сифатли таълим бериш ғояси асосий ўрин олган. Чунки янги авлодни тарбиялаш — халқни тарбиялаш демакдир.
 
Таълим соҳасида ўқув муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш борасидаги изчил ишлар давом эттирилмоқда. Айниқса, моддий-техник базанинг янгиланганлиги, замонавий ахборот коммуникация техноло­гиялари билан таъминланганлиги ёшларимиз учун имкониятларни кенгайтирди. Аммо бу борада олдимизда ҳали қилиниши керак бўлган ишлар талайгина. Партия тизимда учраб турадиган муаммоларни ҳал этиш, уларнинг амалий ечимини топишни мақсад қилиб қўйган экан, ўз Сайловолди платформасида айни мана шу мақсад йўлида қилиниши керак бўлган аниқ вазифаларни қайд этган.
 
Мамлакатимизда ёшлар спортини ривожлантириш, уларнинг мунтазам спорт билан шуғулланиб боришлари учун ҳам эътибор кучаймоқда.  Ушбу тизим йўлида спорт иншоотларини барпо этишни кўпайтириш ва уларни замонавий инвентарлар билан жиҳозлаш учун барча зарур шароитлар яратилмоқда. Бу эса уларнинг ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом авлод бўлиб вояга етишишлари учун асосий бўғиндир. Шубҳасиз, жисмоний ва маънавий жиҳатдан соғлом авлод бизнинг энг катта бойлигимиз ҳисобланади. Энг муҳими, замонавий билим ва тафаккурга, соғлом дунёқарашга эга, ривожланган давлатлардаги тенгдошлари билан барча жабҳаларда беллашишга тайёр, кўзи ёниб турадиган навқирон авлодимиз катта ишонч билан ҳаётга дадил кириб келаётгани барчамизни қувонтиради. Шунинг учун ҳам ана шу қувончнинг бардавомлиги йўлида масъулиятни ҳис этган ҳолда ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз. Зеро, Ўзбекистон келажаги — соғлом ва баркамол авлод қўлидадир.
 
Елена Компольщик  
Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси депутатлигига
57-Сўғдиёна сайлов округидан
номзод этиб кўрсатилган 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Адолатлилик ғояси, барчанинг қонун олдида тенглиги, фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, “Адолат – қ...
01 янв 1970
Солиқлар давлатнинг иқтисодий таянчи ҳисобланади. Сайловолди дастуримизда алоҳида қайд этилганидек, давлат даромадига ундириладиган барча тўловлар ...
01 янв 1970
Ҳар бир давр ёшларининг билим даражаси, дунёқараши, ўй-фикри, маънавий қиёфасига қараб ўша жамиятнинг эртанги кунини тасаввур этиш мумкин. ...
01 янв 1970
Мамлакатимизда  олий таълим тизими тубдан ислоҳ қилиниши зарур. Соҳага бўлган эътибор ҳам ҳар қачонгидан юқори эканлиги бежиз эмас....