Ўзбекистон Президентлигига номзод Наримон Умаров сайловда овоз берди

/
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров 4 декабрь куни Тошкент шаҳридаги 550-сайлов участкасида овоз берди.
Мамлакатимизда демократик тамойиллар асосида ижтимоий-иқтисодий муносабатларни қонунчилик йўли билан мувофиқлаштириш, аҳолининг турмуш сифати ва даражасини янада оширишга қаратилган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Қонун устуворлиги ва ижтимоий адолатни таъминлаш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш орқали соҳага инновацияларни жорий қилиш, кадрларни мақсадли тайёрлаш, илм-фанни ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтларининг ролини янада ошириш борасида олиб борилаётган ишлар дунё миқёсида эътироф этилмоқда.
Миллий қонунчилигимизда халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи экани акс этган. Фуқароларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга экани Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган. Зеро, сайловлар кучли фуқаролик жамиятига асосланган демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, халқнинг ўз хоҳиш-иродаси эркин ифодаланиши, жамият ва давлатни бошқаришда фуқаролар иштирокининг асосий шаклидир. Юртимиз келажаги, унинг янада тараққий топиши сайловларнинг энг юксак демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, Бош қомусимизда мустаҳкамланган қоидалар асосида ўтишига, сайловчиларнинг фаоллиги ва улар қабул қиладиган қарорга боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови миллий қонунчилигимиз ва халқаро меъёрларга тўла мос ҳолда, ошкоралик, тенглик асосида ўтди. Унда сайловчилар ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиб, халқимиз фаровонлиги, фарзандлари келажаги учун овоз берди.
ЎзА

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясида “Конституция — инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафо...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан амалий семинар ташкил этилди....
01 янв 1970
Шайхонтоҳур тиббиёт коллежида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар ҳамда Шайхонтоҳур туман кенгаши ҳамкорлигида давра суҳбати ўтказилд...
01 янв 1970
Ёш авлод соғлиғини асраб-авайлаш болалар ўртасида келиб чиқиши эҳтимоли бўлган турли касалликларнинг олдини олишга ҳам боғлиқ. ...