Ғолиблар тақдирланди

/
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан келажагимиз эгаси бўлган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, иқтидор ва қобилиятини рўёбга чиқаришга қаратилган қатор лойиҳалар ва чора-тадбирлар изчил амалга ошириб келинмоқда.
Партиямизнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб, олий таълим муассасалари талабалари ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Иншолар танлови” ҳам ана шундай тадбирлардан биридир.
Бухоро шаҳрида ташкил этилган байрам тадбирида мазкур танловнинг Бухоро вилояти босқичи ғолиблари тақдирландилар.
— Бу сингари танловларнинг уюшқоқлик билан ташкил этилаётганлиги ёшларда чуқур билим олиш, Ватанимиз тарихини ўрганишга интилишни кучайтиради, уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришда ҳам ўзига хос омил бўлади, — дейди вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари Дилбар Ҳамдамова. — Ёшларни мустақил фикрлайдиган инсон қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаракатчанлиги ва интилувчанлигини қўллаб-қувватлаш, истеъдоди камол топишига кўмаклашиш, ёшларни она Ватанга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадига эришаётганимиз улар ёзган иншоларда ҳам яққол акс этмоқда. Бир нарса аён, халқимиз ўз истеъдодли фарзандлари билан, улар эришаётган катта ютуқлар билан ҳақли равишда фахрланади. Бу эса ҳар бир боланинг ўзига хос қобилияти, истеъдодини ўз вақтида пайқаш, тарбиялаш, рўёбга чиқариш билан боғлиқдир.
Танловнинг вилоят босқичи ғолибларига партия кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,
Бухоро вилоят кенгаши матбуот котиби 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Андижонда Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгашининг 2019 йил якунлари муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Танқидий руҳда...
01 янв 1970
Жойларда қонун устуворлиги таъминланишида халқнинг ишончли вакиллари ташаббускорлик руҳида ишлаши, алоҳида аҳамиятга эга эканлиги кейинги йилларда ...
01 янв 1970
Ҳисобот даврида партия сафидаги аёллар сони 78 670 нафардан, 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 68 145 нафардан ошганлигини кузатиш мумкин....
01 янв 1970
Бухоро вилоятида партиямизнинг етакчи ва фаоллари жойларда электорат манфаатини самарали ҳимоя қилишга қаратилган ҳаётий таклифларни илгари суриш, ...