Маҳаллий ҳокимият ваколатлари кенгайгани ўзини оқлаяптими?

/
Партиямизнинг Сиёсий дастури ҳамда Сайловолди дастури лойиҳалари билан танишиб чиқдим. Иккала дастур лойиҳаларида ҳам умумий баён, назарий қарашлар етакчилик қилиб турибди. Аслида дастурларда аниқ вазифалар ва уларни амалга ошириш механизмлари очиқ-ойдин белгилаб қўйилиши лозим.
Мисол сифатида иккала лойиҳанинг ҳам тўлиқ матнини келтириб ўтсак бўлади. Белгиланган айрим вазифалар орасида эса ижтимоий ҳаётни тўлиғича кузатмасдан фикрлаш, электоратнинг манфаатларини назардан четда қолдириш ҳолатлари кўзга ташланади.
“Биз ҳокимиятнинг маҳаллий даражаси ваколатларини кучайтириш ва кенгайтириш — аҳолининг ҳаётий муҳим муаммоларини ечишда энг ишончли ва тўғри йўл, деб ҳисоблаймиз. Айнан шу даражада бевосита демократия принциплари тўлиқроқ амалга ошиши мумкин. Бизнинг мақсадимиз — ҳокимиятни жойларда фуқаролар учун қулай, шаффоф ва самарали, оддий инсонлар манфаатларини ҳимоя қиладиган ва маблағларни назоратсиз сарф қилишга йўл қўймайдиган даражага олиб чиқишдир. Маҳаллий органларнинг давлат ва жамиятни барқарор ривожлантиришни таъминлаш, иш ўринларини ташкил этиш, ёшларнинг, айниқса, қишлоқ шароитидаги бандлиги муаммоларини ҳал қилишда асосий ўринни эгаллашига шубҳа қилмаймиз”, дейилган.
Маълумки, парламентдаги ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органларидаги партия депутатларининг ҳудудларда ўтказган ўрганишлари, очиқ мулоқотларида корхона ёки ташкилот, маҳалла, туман, нари борса, вилоят миқёсида ҳал этиладиган қанчадан-қанча муаммолар аниқланганлиги ҳақида оммавий ахборот воситаларида маълумотлар бериб келинмоқда. Шу ҳолатда партия “ҳокимиятнинг маҳаллий даражаси ваколатларини кучайтириш ва кенгайтириш — аҳолининг ҳаётий муҳим муаммоларини ечишда энг ишончли ва тўғри йўл”, деб ҳисоблаши ўринлими? Ахир ҳар бир муҳим масалада сиёсий партиянинг ўз сўзи, аниқ позицияси бўлиши керак.
Хусусан, “туман, шаҳар, вилоят ҳокимларининг ваколатларини кенгайтирилиши ўзини оқламаган ҳолатлар ортиб бормоқда. Шундан келиб чиқиб, партия ҳокимиятнинг маҳаллий даражаси ваколатларини қисқартириш таклифини илгари суради, бу борада республика миқёсида аниқ вазифалар белгиланиши ва амалга ошишига эришишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди”, деган мазмундаги жумлалар партия дастуридан ўрин олиши Сайловолди дастурининг ҳаётийлигини таъминлашга хизмат қилган бўлар эди.
Токи одамлар партиянинг дастури билан танишганида “бари қуруқ гаплар, ҳаётдан йироқ” демасин, “тўғри ёзибди, энди партия ўз режаларини амалга оширса, кўп муаммолар ўз ечимини топади”, деб хайрихоҳ бўлишига эришсак, партиянинг халқ орасидаги обрўси янада ортади.
Тошпўлат МАТИБАЕВ,
халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ҳазорасп Хоразмнинг қадим масканларидан бири ҳисобланади. Унинг тарихи 2700-2800 йилга тенг эканлиги аниқланди. ...
01 янв 1970
Фарғона шаҳар Мирзо Улуғбек номидаги маҳаллада яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 90 ёшли Гилмуддин ота Ҳусаиновнинг файзли хонадони бугун ҳар қ...
01 янв 1970
Олимлар ва илғор фикрли кишилар дунёдаги гўзалликларни юзага чиқариш учун ғайрат қиладилар, яхши одатларни янгидан кашф этишга ўзларини бағишлайдил...
01 янв 1970
Ҳаётда қалби ўксик инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, уларнинг дардига дармон бўлиш халқимизга хос олижаноб фазилатдир. ...