Кам таъминланган оилалар учун

/
арзонлаштирилган уйлар қурилмоқда
Самарқанд вилоятида аҳолининг кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун арзонлаштирилган уйлар қуриш тезкорлик билан, энг асосийси сифатли амалга оширилмоқда.

“Қишлоққурилишинвест”нинг вилоят бўлимидан олинган маълумотга кўра, ҳозир туманларда 1690 та хонадонга мўлжалланган ана шундай кўркам тураржойлар барпо этилмоқда. Юқори касбий тайёргарликка ва моддий-техник базага эга бўлган 80 дан ортиқ қурилиш ташкилотларининг бунёдкорлари бу муҳим вазифани сидқидилдан адо этмоқдалар.
“Бунёдкор Самарқанд” хусусий қурилиш корхонаси ана шундай ишчан, ҳозиржавоб меҳнат жамоаларидан бири саналади. Ўтган уч йил давомида вилоятнинг турли қишлоқларида етмишдан ортиқ уй-жой биноларини қурган ва кўплаб оилаларнинг эътирофига сазовор бўлган мазкур жамоа ҳозир Самарқанд туманидаги “Паррандачилик” маҳалласида 48 хонадонга мўлжалланган 2 та тўрт қаватли уй қурилишини ниҳоясига етказмоқда.
— Биз барпо этаётган уйлар тижорат йўли билан қурилаётган уйлардан деярли икки баробар арзон, — дейди “Бунёдкор Самарқанд” корхонаси раҳбари Шуҳрат Маматқулов. — Кўчиб кирмоқчи бўлган оилаларга ҳамма шароитни муҳайё қилиб, уйларнинг калитини топширамиз. Оила янги уйда дастурхон атрофида жамулжам бўлиб ўтирганини кўрсак, ўзимиз ҳам хурсанд бўлиб кетамиз. Қурувчилик касбининг масъулияти ва ана шундай қувончли дамлари бизга фахр-ифтихор бағишлайди.
Зоҳир ТЎРАҚУЛОВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Муқаддас динимиз инсон шаъни ва қадрининг дахлсизлигини эътироф этган. Қуръони каримга кўра, Бани Одам мукаррамдир. Бани Одам азиздир. У гўзал сура...
01 янв 1970
Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллиги олдидан
01 янв 1970
...Аҳли қалам орасида кейинги икки йил чиндан ҳам юртимизда ҳақиқий адабиёт даври, ёзувчилар даври бўлмоқда, деган шукроналик чоғишган самимий эъти...
01 янв 1970
Бугунги кунда мамлакатимизда туризм соҳаси ривожланмоқда. Инвесторларнинг Ўзбекистонга қизиқиши кундан-кунга ортиб бормоқда. ...