Ёшларнинг фаоллиги ортмоқда

/
Урганч шаҳридаги Туризм ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида “Адолат билимдони” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Унда партия депутатлари ва фаоллар, танловнинг шаҳар, туман босқичлари ғолиблари, ёшлар, ҳамкор ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тадбирдан кўзланган мақсад — ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва тафаккурини юксалтириш, уларни Бош қомусимиз ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўқувчиларда эркин фикрлаш қобилияти, нутқ маданиятини ўстириш, ёшларнинг фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш, ёш иқтидорларни аниқлаш ва рағбатлантириш ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг дастурий мақсад-ғояларини тарғиб қилишдан иборат.
Иштирокчилар танловнинг учта шарти, яъни таништирув, сиёсий ва ҳуқуқий соҳадаги билимлари ҳамда уй вазифаси шартлари бўйича беллашдилар.
— Ёш адолатчиларнинг танлов шартларини бажаришдаги қобилиятлари иштирокчиларнинг диққат марказида бўлди, — дейди ҳакамлар ҳайъати аъзоси Юлдуз Ортиқова. — Давр талабига, тараққиётга мутаносиб равишда аҳоли, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий маданияти юксалиши уларнинг бу борадаги билимларни қай даражада ўрганиши ва ҳаётда қўллай олиши билан боғлиқ. Мазкур тадбир шу мақсадга йўналтирилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Ёшларнинг интилувчан эканлиги беллашувда билим ва қобилиятларини намойиш этган иштирокчилар орасида ғолибни аниқлаш қийин кечганида ҳам яққол акс этди.
Хусусан, Урганч давлат университети академик лицейи ўқувчиси Сарвиноз Жуманиёзова билан Янгиариқ Саноат-иқтисодиёт коллежи ўқувчиси Шоҳинабону Ҳожибоеванинг тўплаган умумий баллари тенг келганлиги боис уларга ҳакамлар томонидан қўшимча саволлар беришга тўғри келди. Шартларни бажариш жараёнида ёшларнинг илм-маърифатга чанқоқ экани, ислоҳотлар мазмунини англаб етаётганлиги, сиёсий партиялар фаолиятига қизиқишлари ортаётганига гувоҳ бўлдик.
Якуний натижаларга кўра, Урганч давлат университети академик лицей ўқувчиси Сарвиноз Жуманиёзова 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди, Янгиариқ Саноат-иқтисодиёт коллежи ўқувчиси Шоҳинабону Ҳожибоева, Ҳазорасп Саноат коллежи ўқувчиси Зубайда Мадаминова 2-, 3-ўринларга сазовор бўлишди.
ўолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди, шунингдек, иштирокчилар бир қатор номинациялар бўйича тақдирланди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Хоразм вилояти кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мутасадди муассасаларнинг раҳбар ходимлари бу борадаги масъулиятини кучайтириши шарт....
01 янв 1970
Шу кунларда Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳудудий кенгашларининг навбатдаги пленумлари бўлиб ўтмоқда. ...
01 янв 1970
Ҳар бир юртдошимизнинг орзу-истаги эркин ва фаровон ҳаёт кечириш, обод ва мустақил Ватан равнақига ҳисса қўшишдан иборат. ...
01 янв 1970
Бугунги кунда маҳаллий ҳокимият вакиллик органларидаги ўтказиб келинаётган сиёсий ўқувлар, семинар-тренинг ва учрашувлар ўз ижобий натижасини бераё...