Шоколадингиз шубҳали...

/
Мамлакатимизга озиқ-овқат маҳсулотларининг қонуний тарзда импорт қилиниши нафақат иқтисодий хавфсизлигимизни ҳимоя қилишга, балки, энг аввало, аҳолининг саломатлигини асрашга ва уларни сифати кафолатланган маҳсулотлар билан таъминлашга хизмат қилади.
Шунга қарамасдан, сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотларини ноқонуний йўллар билан республикамизга олиб киришга бўлган уринишлар учраб турибди.
Республикамиз божхона ходимлари томонидан мазкур ҳолатларга ўз вақтида чек қўйиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб, бу турдаги қонунбузарлик ҳолатларининг олди олинмоқда.
Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар А.Розиқов, К.Алимова ва К.Исаевларнинг (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) қинғир қилмишларига чек қўйилди. Юртдошларимиз саломатлигини хавфга қўйиб бўлса-да, ўз чўнтагини қаппайтиришни кўзлаган ушбу шахсларнинг сифатсиз ҳамда истеъмол муддати ўтиб кетган озиқ-овқатларни ички бозорда пуллаш режалари чиппакка чиқди. Юк эгалари оғирлиги 1,8 тоннадан, қиймати эса 57,5 миллион сўмдан ортиқ бўлган мазкур озиқ-овқат маҳсулотларига божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи бирорта ҳам ҳужжат тақдим қила олишмади. Маҳсулотларнинг ёрлиқлари кўздан кечирилганда, амалдаги тартибларга зид равишда товарлар давлат тилида маркаланмагани аниқланди.
Рақамларга мурожат қилсак, 2016 йил давомида республикамиз божхона ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда 3400 дан ортиқ ҳолатда қиймати салкам 4 миллиард сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилган.
Шу ўринда юртдошларимизга божхона қоидабузарликлари ёки божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг 120-76-76 рақамли “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мамлакатимизда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун ижроси доирасида бир қатор амалий ишлар қилинмоқда. ...
01 янв 1970
Айтиш керакки, Шавкат Мирзиёев Президент сифатида имзолаган илк ҳужжат “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси ...
01 янв 1970
Ҳаётда бировни алдаб пулини олишдан лаззатланадиганлар ҳам учраб турар экан. Бу худди наркотик моддага ружу қўйиш билан баробар....
01 янв 1970
Инсоният ўз ақли, меҳнати, билим ва иқтидори билан янгидан-янги чўққиларни забт этаяпти, мисли кўрилмаган кашфиётларга қўл урмоқда. ...