Нафақа олиш учун етти ой кутиш керак...(ми?)

/
Фуқароларнинг ижтимоий муҳофазаси, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиши масъул идора ва ташкилотлар ходимларининг ўз масъулиятини англаган ҳолда ишлаши аҳолининг фаоллигига ҳам боғлиқ. Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари жойларда ўтказилаётган очиқ мулоқотларда бу борадаги муаммоларга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.
“Жарқишлоқ” маҳалласидаги учрашувлар чоғида уч нафар вояга етмаган фарзанднинг онаси Моҳичеҳра Исломова ўзини ўйлантираётган бир муаммони ўртага ташлади. Унинг турмуш ўртоғи мавсумий ишларда ишлаб, ҳозирча доимий иш билан банд эмаслиги, оилада моддий етишмовчиликлар борлиги, бир ёшга тўлмаган фарзанд парвариши боис мавсумий ишга чиқа олмаётганлигини айтиб ўтди. М.Исломова 2017 йилнинг апрель ойидан буён МФЙга фарзанди учун икки ёшгача бериладиган нафақа пулини тайинлаб беришларини сўраб мурожаат қилади, аммо улар турли баҳоналар билан масалага ечим топишни пайсалга солишган. Албатта, бу ўринда орадан етти ой вақт ўтганини ҳам назардан четда қолдириб бўлмайди.
Депутатлик гуруҳи ўрганиш олиб боргач, масала юзасидан маҳалла раиси Д.Эгамовга мурожаат қилди. Натижада М.Исломовага жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб бола икки ёшга тўлгунга қадар бериладиган нафақа тайинланди.
“Камардон” маҳалласида бўлиб ўтган учрашув чоғида маҳаллада яшовчи ёлғиз аёл Боғдагул Тоғаева 2010 йилда яқинлари кўмагида уй қурганлиги, аммо шундан буён ушбу чала иморатни таъмирлаб олишга имкони етмаётганини маълум қилди. Депутатлик гуруҳи ташаббуси билан фуқаро Б.Тоғаеванинг ёлғиз аёллиги, кам таъминланганлиги инобатга олиниб, уй-жойини таъмирлаш учун туман касаба уюшмалари бирлашмаси томонидан маблағ ажратиладиган бўлди. Шунингдек, депутатлар мазкур маҳаллада яшовчи, боқувчисини йўқотган, вояга етмаган тўрт фарзандини парваришлаётган, оиласи кам таъминланган Гулнора Холмуродованинг хонадонида бўлишди. Партиямизнинг “Саховат — беназир қадрият” лойиҳаси доирасида ушбу хонадонга туман касаба уюшмалари бирлашмаси билан ҳамкорликда маиший техника жиҳозлари тақдим этилди.
Албатта, депутатлар фаоллиги партия электорати манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ўрин тутади. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида бу борадаги амалий ишлар сони ортаётганлиги партиямизнинг ҳудуддаги мавқеи мустаҳкамланишига ҳам хизмат қилмоқда.
Мадина БАРАТОВА,
халқ депутатлари Ургут туман Кенгаши депутати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Муқаддас диёримиз жаҳон тамаддуни ривожига салмоқли ҳисса қўшган кўплаб олиму фузалолар, адабиёт ва санъат намоёндалари билан донг таратган заминди...
01 янв 1970
Шуни айтиш керакки, этимологик жиҳатдан “коррупция”—лотинча “corruptio” сўзидан олинган бўлиб, “бузиш, сотиб ол...
01 янв 1970
Халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари сайловга тайёргарлик ишларида фаол иштирок этмоқд...
01 янв 1970
Олий ўқув юртига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган, II гуруҳ ногирони бўлган талабалар учун таълим кредити бўйича алоҳида имтиёзлар борм...