Оилага маърифат улашамиз

/
Андижон вилоятида “Оилага маърифат улашамиз” шиори остида ўтказилаётган тадбирларда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқининг мазмун-моҳияти аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилинмоқда. Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилояти бўлими ва Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилаётган тадбирларда кам таъминланган ва кўп болали оила фарзандларига турли мавзудаги адабиётлар тарқатилмоқда.
— Президентимиз ўз нутқида, биринчи навбатда, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифа эканини алоҳида таъкидлади, — дейди вилоят партия кенгаши раиси Паттохон Асханов. — Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштирш, жамиятда халқ фаровонлиги ва инсон манфаатларининг тўлақонли ўз аксини топиши, маърифат тарғиботи ишларида маҳаллалар билан ҳамкорлик ўрнатмоқдамиз.
Аҳоли вакиллари, айниқса, ёшлар билан ўтказилаётган мулоқотларда инсон камолоти ва маънавиятининг юксалишида китобнинг ўрни ва аҳамияти, ёшларимизда ёт ғоя ва турли иллатларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш хусусида фикрлар алмашилди.
— Китоб ўқишга жуда қизиқаман, — дейди Избоскан туманидаги «Гузар» маҳалласида яшовчи Дониёр Илҳомов. — Маънавият ва маърифат маркази вакиллари ва бир гуруҳ зиёлилар хонадонимизга келиб, кўплаб қизиқарли китоблар совға қилганидан хурсанд бўлдик.
Ушбу эзгу ишларга олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, коллеж, академик лицей ҳамда умумтаълим мактаблари мутасаддилари ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Зиёлилар, олиму шоирлар вилоятимизнинг чекка ва чегарадош ҳудудларида яшовчи кам таъминланган, кўп болали оилаларга маърифат туҳфалари билан кириб бордилар.
Алимардон АСҚАРОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Аждодларимдан қолган эски қўлёзмаларни бирма-бир варақлаб чиқдим. Уларнинг бир қисми эски ўзбек тилида, араб алифбосида битилган ёзувлар экан....
01 янв 1970
Яқинда йўлимиз тушиб, эрталаб соат 6:20 да «Қўйлиқ Марказ-2» шоҳбекатига бордик....
01 янв 1970
Институтдан кейин катта одамнинг ўғли битта қўнғироқ билан аспирантурага жойлашади. Номзодлик диссертациясини аранг ёқлаган “ёш олим” к...
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2019 йил 18 июль куни бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида қонун...