Билимдон, шижоатли инсон эл-юртга доим манфаат келтиради

/
Мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлаш, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга қорақалпоғистонлик фидойи, ишбилармон-тадбиркорлар ҳам муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар. Қувонарлиси, истиқлол йилларида юртимизда тадбиркорликни ривожлантиришга доир яратилган мустаҳкам ҳуқуқий асослар йилдан-йилга ўз самараларини бериб келаётганлиги соҳа тараққиётида янги босқичларга қадам қўйиш учун пухта замин яратди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида ҳар бир ҳудуддаги мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, зарур шарт-шароитлар яратиш ҳақида сўз юритиб, зарур кўрсатмалар берганлиги қорақалпоғистонлик тадбиркорлар ўз фаолиятларини янада жонлантиришга, янги мақсадлар сари дадил интилишга ундамоқда.
Мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини юқори поғоналарга кўтаришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни оммалаштириш ҳамда тараққий эттириш ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг Шуманай туманида тадбиркорлар билан ўтказган учрашувида тадбиркорларнинг тежамкорлик билан иш тутиб, ўзи ва одамлар учун янги иш ўринлари яратаётгани хайрли иш эканига эътибор қаратилди. Бу борада ташаббускор юртдошларимизни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш тадбиркорликни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
Ҳудудга инвестиция жалб этиш мақсадида Мўйноқ, Шуманай, Қанликўл, Тахтакўпир, Қораўзак, Чимбой туманларида янги яратиладиган кичик бизнес корхоналарига солиқ имтиёзлари берилиши кўзда тутилганлиги мазкур туманларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва аҳолини иш билан таъминлашда тадбиркорлик субъектларининг роли ортишига асос бўлиши аниқ.
Ўтган йилллар давомида Қорақалпоғистоннинг чекка туманларидан бири Шуманайда ҳам амалиётга йўналтирилган тизимли ишлар натижасида сезиларли ўзгаришлар бўлаётгани айни ҳақиқат. Бу ҳудудда тадбиркорликнинг янада қўллаб-қувватланиши соҳаларда ижобий ўзгаришларга янги имконларни яратади. Негаки, тадбиркор ҳам ўзини, ҳам халқни боқади, ҳам давлатга мададкор бўлади. Ана шундай эзгу орзу-мақсадлар ва юксак эътибор шуманайлик тадбиркорларга шижоат бериб, уларни янги марралар сари руҳлантирмоқда. Давлатимиз раҳбарининг Хўжайли туманидаги тадбиркорлар билан самимий мулоқотларида уларнинг қалбини тўлқинлантирган бундай ишонч янги ташаббусларга қанот бағишламоқда.
Мулоқотлар чоғида таъкидланганидек, одамларнинг ташаббуслари вақтида ўз рағбатини топса, ўз фаолиятидан манфаатдорлигини, бошқаларга ҳам манфаат етказаётганини амалда кўрса, бундай ишбилармон, билимдон тадбиркорларга ёшлар ҳам эргашадилар. Шу билан бирга, юксак маънавиятли, ватанпарвар тадбиркор инсонлар доимо топган даромади ҳисобидан ўз маҳалласининг ободлиги, мамлакат равнақи учун хизмат қилиши айни ҳақиқатдир.
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Қорақалпоғистон ҳудудий кенгаши барча бўғиндаги тузилмалари тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш юзасидан Президентимиз белгилаб берган вазифалар ижросини тўла таъминлашда фаол иштирок этадилар. Бу муҳим вазифаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши бозор иқтисодиёти ва хусусий тадбиркорлик ташаббуслари социал-демократиянинг асосий ғояларини амалга оширишда муҳим восита бўлиб хизмат қилиши ҳақидаги дастурий мақсадларимизни рўёбга чиқаришда ҳам алоҳида ўрин тутади.
Ривож ОТАРБОЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон
Республикаси кенгаши раиси ўринбосари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзим яшайдиган аҳоли пунктига яқин жойдаги нотариал идорага Тошкентдаги квартирамнинг олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун маслаҳат сўраб му...
01 янв 1970
Бугунги кунда ҳаёт тамаддунини, жамият юксалиши ва ишлаб чиқариш ривожини илм-фан тараққиётисиз, янги илмий ишланмалар, инновацион янгиликлар, кашф...
01 янв 1970
Дилором Омонуллаева басталаган дилтортар қўшиқ ва мусиқалари билан миллионлаб санъатсевар ҳамюртларимизнинг қалбидан чуқур жой эгаллаган беназир иж...
01 янв 1970
Бу йил укам мамлакатимиздаги университетлардан бирига тўлов-контракт асосида ўқишга кирди. Контракт пулини ўз иш ҳақимдан тўламоқчи эдим. ...