Ҳуқуқий маслаҳат бурчаги

/
— Келажакда ҳуқуқшунос бўлмоқчиман. Менга суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берсангиз?
М.Муҳаммадова, Чилонзор тумани
— Бу борада Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони муҳим дастуриламал бўлаётир.
Фармонда суд ҳокимиятининг мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек, одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари белгилаб берилган. Мазкур асосий устувор йўналишларни амалга ошириш бўйича суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг муҳим вазифаларидан бири сифатида фаолиятнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва аҳоли билан ҳамкорлик қилишнинг самарали механизмларини кенг қўллаш белгилаб қўйилди.
Саволга Чилонзор тумани 9-сонли ДНИ нотариуси Шоира Абдусамедова жавоб берди.

— Қўшним уйларимиз оралиғидаги бўш жойга қўшимча қурилиш қилаяпти. Менинг розилигим ҳам олинмаган. Лойиҳа ҳам қилинмаган. Мазкур ҳолат бўйича қаерга мурожаат қилишим керак?
Д.Деҳқонов, Пискент тумани
— Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек, иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
Мазкур ҳолат юзасидан туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияга мурожаат қилишингиз зарур.
Саволга Зангиота тумани ДНИ нотариуси Абдубоситхўжа БОИСХЎЖАЕВ жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда амалий ҳаракат билан фаол иштирок этиш мақсадга мувофиқ....
01 янв 1970
Илм — мангулик аъмал, улуғвор иш эканлигини ҳаёт неча асрлардан бери исботлаб келмоқда. ...
01 янв 1970
Даставвал шу йилнинг 3 июнь куни Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлими биносида рўй берган воқеа тафсилотини яна бир карра қисқача эслатиб ўтамиз....
01 янв 1970
Ўзбекистонда ёки хорижда паспорт йўқотиб қўйилганида уни тиклаш, янгисини олиш тартиби қандай?...