Нумизматика “ишқибоз”лари

/
Амалдаги тартибларга мувофиқ тарихий тангалар маданий бойликлар тоифасига киради. Шундай экан, уларнинг божхона чегарасидан олиб ўтилишида қатъий риоя этилиши талаб этиладиган қоидалар мавжуд.
Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси божхоначилари томонидан қадимий ва тилла тангаларнинг республикамиз ҳудудидан олиб чиқилишининг олди олинди.
“Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Тошкент—Саратов” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган йўловчи поездини божхона кўригидан ўтказишганда, вагонлардан биридаги самовар остига полиэтелин пакетга ўралган ҳолда 51 дона тилла тангалар яширилганини фош этишди. Экспертларнинг хулосасига кўра, XIX аср охири XX аср бошларида Чор Россиясида муомалада бўлган мазкур тилла тангаларининг умумий баҳоси 81 миллион сўмни ташкил қилар экан.
Сурхондарё вилояти “Болдир” чегара божхона пости ходимлари эса республикамиз орқали Россия Федерациясига кетаётган қўшни давлат фуқароси Г.Сафарнинг қинғир қилмишларини фош этишди. Ушбу шахс 12 дона қадимий тангаларни божхона назоратидан яширинча олиб ўтиш мақсадида, кўйлаги орасига қадаб қўйган экан.
Ушбу қадимий тангалар ХVIII-XIX асрларга оид бўлиб, уларнинг умумий қиймати 22 миллион сўмга баҳоланди.
Навоий халқаро аэропортида эса “Навоий—Москва” йўналишидаги рейс билан учиб кетаётган фуқаро Г.Мельникованинг қўл юки ва багажлари холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда, ушбу аёл ҳам йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган жами 110 дона қадимий тангаларни олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланди.
XIX-XX асрларда бир қатор Европа ва Араб мамлакатларида муомалада бўлган ушбу тарихий тангалар эндиликда Навоий вилоят тарихий-ўлкашунослик музейи фондига топширилади.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Тадбирларда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш йўллари ва бартараф этиш усуллари ҳақида батафсил маълумотлар бериб борилади.&nbs...
01 янв 1970
Ҳаётда барча соҳалар каби савдо-сотиқда ҳам, аввало, ҳалол, тўғрисўз ва виждонан фаолият юритиш талаб этилади. ...
01 янв 1970
Асосий қонунимизда юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, ижтимоий гуруҳ ва қатламнинг манфаати, ҳуқуқ ва эркинликлари эътибордан четда қолмаган....
01 янв 1970
Таниқли тилшунос олим Рўзимбой Йўлдошев билан Урганч давлат университетида учрашдик....