Таълим сифатини таъминлашда матбуотнинг роли

/
Мактабгача таълим муассасаларида таълим сифатини яхшилаш, ОАВлар орқали бу борада тарғибот ишларини олиб бориш бугунги кунда олдимизда турган асосий вазифалардан бири саналади.
 Андижон шаҳрида вилоятдаги босма нашрларнинг муҳаррирлари иштирокида ўтказилган “Сифатли таълим ва боланинг эрта ривожланиши, бу борада тарғибот тадбирларининг роли” мавзусидаги давра суҳбатида айни шу ҳақида сўз юритилди.
Таъкидланганидек, фарзандларимизнинг баркамол инсонлар бўлиб вояга етишида мактабгача таълим муассасаларининг ўрни катта. Бола кичик ёшидан тенгдошлари даврасида улғайса, ўқиш ва ёзишни машқ қилса, энг муҳими, Ватан ҳақидаги илк тушунчаларни англаб етса, бу унинг келгусида таълим-тарбия олишида амалий аҳамиятга касб этади. Бунинг учун барча шароитлар яратилган. Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш йўлида оила, маҳалла ва мактабгача таълим муассасалари ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқдир.
Иштирокчилар ёшлар тарбияси борасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилиши, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга доир ўтказилаётган тадбирларга алоҳида эътибор қаратдилар. Уларни матбуотда ёритиб бориш орқали жамоатчилик эътиборини кучайтиришга эришиш лозимлиги таъкидланди.
— Фарзандларимизни комил инсонлар қилиб тарбиялашни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйган эканмиз, уларнинг тарбиясига кичик ёшидан эътиборли бўлишимиз зарур, — дейди Пахтаобод тумани “Давр садоси” газетаси муҳаррири, Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли Замирахон Кимсанова.— Бунинг учун ота-оналар ва жамоатчилик орасида тарғибот-тушунтириш ишларини мунтазам олиб бориш, мактабгача таълим муассасалари ходимларининг масъулиятини кучайтириш ва болалар саломатлигини доим назорат қилиб бориш керак. Матбуот орқали соҳа ходимлари ва ота-оналарнинг чиқишларини ташкил этиш билан ёш оилаларнинг бу борадаги масъулиятини оширишга эришиш мумкин.
Тадбир якунида мактабгача таълим муассасалари билан журналистлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар билдирилди, зарур тавсиялар ишлаб чиқилди.
Акбаржон НАЗАРОВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мамлакатимизда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини жамоат жойларида истеъмол қилгани учун жазо чоралари кучайтирилган, деб эшитганман....
01 янв 1970
Озодлик энг буюк неъматдир. Ҳамма озод бўлиб яшашни хоҳлайди. Ҳатто буни биргина қуш мисолида ҳам кўришимиз мумкин....
01 янв 1970
Мамлакатимизда тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳоли орасида тиббий маданиятни тарғиб этиш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан ҳисобланади....
01 янв 1970
Аҳоли, айниқса, аёллар билан суҳбатлашганимизда улар иш билан боғлиқ масалаларни ўртага ташлаб, биздан жўяли бир гап эшитишни, аниқ жавоб айтишимиз...