Эл саломатлиги йўлида

/
Энг улуғ, энг азиз байрам — мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳудудий ташкилотлари, партия фаоллари томонидан жойларда тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Партиямизнинг “Буюк ва муқаддассан, ҳур Ўзбекистон” лойиҳаси доирасида Олтинсой тумани “Янги қурилиш” маҳалласидаги қишлоқ врачлик пунктида ўтказилган тадбир “Тинч ва фаровон юртнинг фарзандлари соғлом ва қудратли бўлур” мавзусида ташкил этилди.
— Юртимиз соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга, соҳанинг моддий-техник баъзасини ривожлантиришга устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Натижада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати тубдан яхшиланиб, мамлакатимизнинг эл саломатлиги йўлида олиб бораётган ишлари дунё жамоатчилиги томонидан юқори баҳоланмоқда, — дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Олтинсой туман кенгаши раиси Шавкат Шукуров.
Жумладан, мамлакатимизнинг жанубий ҳудуди бўлган Сурхон воҳасида сўнгги йилларда вилоят соғлиқни сақлаш тизимига қарашли тиббиёт муассасаларининг янги замонавий бинолари қад ростлаб, жаҳон андозаларига мос жиҳозланаётганлиги фикримиз ифодасидир. Аҳолининг кўпчилик қисми қишлоқларда истиқомат қилишини назарда тутсак, эл соғлиғини асраш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишда малакали тиббий хизмат кўрсатаётган ҚВПлар нақадар муҳим ўрин тутаётганини теран англаймиз.
Шунингдек, қишлоқ врачлик пунктида яратилган шароитлар, ходимларнинг профессионал маҳорати, замонавий тиббий ускуналардан фойдаланиш кўникмаларига эътибор қаратган партия фаоллари мазкур ҚВПда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Мақсуд ТЎРАЕВ,
Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Сиёсий партия атамаси грекчадан таржима қилинганда “давлатни бошқариш санъати” деган маънони касб этади. Партия бу инсонлар жамланмаси ...
01 янв 1970
Фарғона шаҳар Мирзо Улуғбек номидаги маҳаллада яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 90 ёшли Гилмуддин ота Ҳусаиновнинг файзли хонадони бугун ҳар қ...
01 янв 1970
Рио-де-Жанейрода ўтказилаётган XXXI ёзги Олимпия мусобақаларида Ватан шаъни, обрў-эътибори учун курашаётган спортчиларимиздан ҳар куни хушхабарлар ...
01 янв 1970
Сўзимнинг аввалида айтиб қўя қолай, ижтимоий тармоқлар, айниқса, бугун ёшлар орасида жуда катта аудиторияга эга бўлган Youtube ҳақида мақола ёзишда...