Фуқароларнинг таклифи асосида маҳаллада янги мажмуа ишга тушди

/
Ҳудудларни янада обод этиш, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, фуқароларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш учун халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари бир қатор ишларни амалга оширмоқда.
Депутатларнинг тумандаги “С.Раҳимов” маҳалласи аҳли билан ўтказган учрашувида фуқаролар маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини кўпайтиришга ҳамда яна битта дорихона қуришга эҳтиёж борлигини қайд этишган эди. 11 нафар депутатни бирлаштирган депутатлик гуруҳимиз томонидан бу масалалар атрофлича ўрганиб чиқилди.
Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда маҳаллалар тадбиркорлик марказига айланиб бормоқда. Хусусан, “С.Раҳимов” маҳалласида ҳам нон ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси, озиқ-овқат, хўжалик моллари дўконлари, сартарошхона, газ қуйиш шохобчаси, мини стадион маҳалла аҳлига хизмат кўрсатмоқда. Шу билан бирга, аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, янада қулайликлар яратишга зарурат борлиги депутатларнинг эътиборидан четда қолмади. Айни пайтда 2167 нафар фуқаро 571 та оилада истиқомат қилаётган ушбу масканда умумтаълим мактаби, мактабгача таълим муассасаси фаолият юритмоқда.
Депутатлик гуруҳимиз элга наф келтиришни мақсад қилган ташаббускор тадбиркорларни галдаги хайрли ишларни амалга оширишга жалб этди. Туман ҳокимлиги томонидан бу ташаббус қўллаб-қувватланганлиги ҳомий тадбиркорларнинг янада рағбатини оширди. Яхши ният билан бошланган ишда унум бўлади. Ҳамжиҳатликдаги ана шундай саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бериб, сартарошхона, авиакасса, тўй либослари салони ва озиқ-овқат дўкони ўрин олган маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси барпо этилди. Шу билан бирга, “Насриддин файз” хусусий дорихонаси ташкил этилганлиги ҳам айни муддао бўлди.
— Янги барпо этилган бу бинолар маҳалламизга кўрк бағишлаб турибди, — дейди маҳалла фаоли Қамбарали Омонов. — Ҳудудимиз янада обод бўлганлиги, мажмуа ва дорихонада сифатли хизмат кўрсатилаётганидан барча мамнун бўлмоқда.
Қувонарлиси, янги иш ўринлари яратилиб, маҳаллада истиқомат қилаётган 10 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.
Шоҳида МИРЗАКАРИМОВА,
халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашидаги
Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Техника ва технология тараққий этган ҳозирги даврда шаҳримиз кўчаларини, автомагистраль йўлларни замонавий русумдаги транспорт воситаларисиз тасавв...
01 янв 1970
2012 йилда “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг амалий санъат йўналиши бўйича вилоят босқичида I ўринни эгалладим....
01 янв 1970
124 дона “Coca-cola” ва 210 дона “Fanta” контрафакт ичимликлари, 1 дона кислород баллони, турли кимёвий аралашмалар ва бошқ...
01 янв 1970
Яқинда йўлимиз тушиб, эрталаб соат 6:20 да «Қўйлиқ Марказ-2» шоҳбекатига бордик....