Ясситовон фарзандлар ҳарбий хизматга ярайдими?

/
Ҳар бир ота-она фарзандининг нафақат соғлом ўсишини, балки қадди-қомати расо бўлиб улғайишини чин дилдан истайди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, болаликданоқ инсон қоматининг шаклланишида оёқ кафтининг тузилиши, бир текисда ривожланиши катта аҳамиятга эга.
Шу боис шифокорлар болаларда ясситовонликнинг олдини олиш учун бажариладиган машқлар билан бир қаторда уларга махсус цехларда ишлаб чиқарилган ортопедик тагликли пойабзал кийдиришни тавсия қилишади. Махсус пойабзал чарм матодан тайёрланиб, ясситовонликни даволаш билан бирга юзага келадиган айрим касалликларнинг олдини олади.
Аммо бундай пойабзаллар нархи қиммат, ҳамёнбоп эмаслиги кишини ўйлантиради. Сифатсиз, арзон пойабзалларнинг эса бозори чаққон бўлаверади. Аслида барча турдаги сифатли пойабзалларнинг ҳар бири ортопедик тагликли қилиб тайёрланиши стандарт талабларидан бири ҳисобланади. Афсуски, аксарият ҳолларда харидорлар пойабзал танлашда бу талабга риоя этмайди. Айниқса, 11 ёшгача бўлган болалар сифатли оёқ кийим киймаслиги оқибатида ясситовонлик касаллигига чалинади.
Шуни инобатга олиб, юртимизда оёқ кийим ишлаб чиқарадиган фабрикаларнинг барчасини сифатли ортопедик оёқ кийим ишлаб чиқаришга мослаштириш зарур. Жуда бўлмаганда болалар пойабзалларининг нархини арзонлаштириш чораларини кўриш керак, деб ўйлаймиз. Фарзандларимизнинг жисмонан соғлом ўсиши уларнинг ясситовонликка чалинмаслиги билан узвий боғлиқ эканини асло назардан четда қолдириб бўлмайди. Шунингдек, ҳарбий хизматни ўташни мақсад қилган йигит-қизларнинг болаликда сифатсиз пойабзал кийиб ўсганлиги боис пайдо бўлган ясситовонлик туфайли орзуси ушалмай қолишини ҳам унутмаслик жоиз.
Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида ҳудудларда партия депутатлари, фаолларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларида болалар ўртасида сколиоз ва ясситовонликка чалиниш ҳолатлари, ушбу касалликларнинг олдини олиш юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишларда бу борада ҳал қилиниши лозим бўлган бир қатор муаммолар аниқланиб, натижалар маҳаллий Кенгашлар сессиялари, доимий комиссиялар йиғилишларида муҳокама этилди.
Болаларда учрайдиган ясситовонликнинг олдини олиш аксарият ҳолларда фарзандларимизга биз харид қилаётган пойабзаллар сифати билан боғлиқ бўлаётганига ота-оналар, мутасадди ташкилотларнинг масъул ходимлари алоҳида эътибор бериши шарт.
Бир сўз билан айтганда, соғлом фарзанд тарбиясига панжа ортидан қараш ярамайди. Келажагимиз ворисларининг ҳар жиҳатдан тўла-тўкис, баркамол вояга етишига барчамиз масъулмиз.
Фахриддин ОРИФХОНОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сурхондарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
ЎзМТДП фракцияси аъзолари таклиф этилаётган қонуннинг кучга кириш муддати 12 ой этиб белгиланганига эътироз билдириб, ушбу муддатни 6 ой этиб белги...
01 янв 1970
Маълумки, жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишига рухсат бериш тўғрисида қарор қаб...
01 янв 1970
Маълумки, мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ва уларнинг самаралари замирида юртимизда, умуман, минтақада ҳукм сураётган тинчлик ва о...
01 янв 1970
Юртимизда янгиланиш ва яшариш фасли — баҳор нафаси уфуриб, қир-адирларда бойчечак бўй кўрсатган, кўнгилларга эзгулик ёғдулари ёғила бошлаган ...