Халқ билан мулоқотнинг ёрқин ифодаси

/
Ҳар бир муаммони жойига бориб ҳал этиш, одамларнинг дардини эшитиш уларнинг ҳаётини яхшилашга, эзгу мақсадларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади. Муҳими, бу жараёнда инсон ўзи, оиласи ва жамиятни бир бутунликда ҳис этади, бошқача айтганда, фаоллашади. Халқ билан мулоқот ана шундай самаралар бериши билан ҳам аҳамиятлидир. Бугун турли лавозимларда ишлаётган раҳбар ходимлар олдига янада масъулият билан ишлаш, фидойилик кўрсатиш вазифаси қўйилмоқда.
Халқ билан мулоқот қилишнинг ёрқин намунасини давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи чоғида барчамиз яққол кўриб, аҳоли билан ҳамнафас бўлишнинг мазмунини чуқур англаб етдик. Турли даражадаги давлат идоралари ходимлари буни ўзига юксак ибрат қилиб олганига, “Шундай қилсак бўлар экан-ку”, деган фикр кўпчиликнинг дилидан кечганига ишончимиз комил.
Давлатимиз раҳбари Хива тумани Саёт қишлоғида, “Оқ кўл” маҳалласида Хурсанд Мадримов ва Оллаёр Раҳимов хонадонларига кириб, уларни нима масалалар ўйлантираётгани, турмуш шароитлари, оила даромадлари билан қизиқди. Томорқадан самарали фойдаланиш орқали оила даромадларини кўпайтириш, бунинг учун имкониятлар борлиги ҳақида сўз юритилди. Бу фикрлар бошқа кўплаб хонадонлардаги юртдошларимизни ҳам ана шу каби имкониятларни ишга солишга ундади.
— Президентимиз бизнинг хонадонимизга ташриф буюрганидан оиламиз аъзоларининг боши осмонга етди. Биздай оддий одамларга бунчалар эътибор қаратиши қалбимизни ҳаяжонга тўлдирди, — дейди Оллаёр Раҳимовнинг умр йўлдоши Санобар Худойберганова. — Бир неча йилдан буён оиламиз билан боғимизда мева-сабзавот, полиз маҳсулотларини етиштириб келаяпмиз. Президентимиз боғдаги мевали дарахтларни, экин майдонининг баҳорги мавсумга шай эканини кўриб хурсанд бўлди. Айниқса, бу ерда паррандачилик, деҳқончиликни кенгайтириш бўйича қимматли маслаҳатлар бергани бизни беҳад қувонтирди. Давлатимиз раҳбарининг Саёт қишлоғи, шу ерда яшаётган фуқаролар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, кредит маблағлари берилиши орқали аҳолини иш билан таъминлаш каби масалалар доим эътиборимда бўлади, деган сўзлари қишлоқ аҳлини руҳлантириб юборди.
Халқимиз фаровонлиги учун вилоятда бир қанча янги имкониятлар яратилиши, йўл-транспорт хизмати кўрсатишда янгиланишлар юзага келиши ҳақида эшитганимизда ҳар бир юртдошимизнинг кўнгли тоғдек кўтарилди.
Давлатимиз раҳбарининг ташрифи давомида бир хонадонни фаровон этиш учун ҳал қилиниши лозим бўлган масалалардан тортиб, тиббиёт, санъат ва маданият, қишлоқ хўжалиги, саноат соҳалари билан боғлиқ режалар, бутун вилоятимизни юксак тараққий эттиришга қаратилган, мамлакатимиз иқтисодиётида алоҳида ўрин тутадиган лойиҳаларгача диққат-эътибор қаратилди. Буларнинг барчаси вилоятимизнинг келгусида замонавий тараққиётнинг янги марраларини эгаллашига, ҳар бир фуқаронинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши, фарзандларимизнинг соғлом ва баркамол, интеллектуал салоҳияти юксак бўлиб вояга етишига пухта замин яратади.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Аждодларимиз фарзанд тарбиясига бениҳоя масъулият билан ёндашгани бежиз эмас.
01 янв 1970
2017 ЙИЛ 18 МАРТ ШАНБА ДАМ ОЛИШ КУНИНИ 2017 ЙИЛ 20 МАРТ ДУШАНБА КУНИГА КЎЧИРИШ ТЎҒРИСИДА...
01 янв 1970
ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯ, НАФАҚА ВА СТИПЕНДИЯЛАРНИ ТЎЛАШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА...
01 янв 1970
Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида ташкил этилган “Ижод” жамоат фонди томонидан ёзувчи ва шоирлар, айниқса, ёш ижодкорларнинг биринчи китоблари...