Ҳуқуқий маслаҳат

/
— Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни ва унга кўра, Фуқаролик кодексига киритилган уй-жойни текин фойдаланишга бериш шартномасининг шакли ҳақида маълумот беришингизни илтимос қиламан.
Г.Носирова, Тошкент вилояти

— Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни ўз моҳиятига кўра, энг аввало, халқимиз ва мамлакатимиз фаровонлиги, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Мазкур қонун 26 моддадан иборат бўлиб, унга кўра, 24 та қонунга, жумладан, 7 та кодекс, 17 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, 2016 йил 25 апрелдаги қонун билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси «уй-жойни текин фойдаланишга бериш шартномасининг шакли» деб номланган 6261-модда билан тўлдирилди. Унга кўра, уй-жойни текин фойдаланишга бериш шартномаси ёзма шаклда тузилади, бундан уй-жойни яқин қариндошларга (ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан, фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар) текин фойдаланишга бериш ҳоллари мустасно. Шартномада уй-жойдан текин фойдаланишга олувчи билан бирга доимий яшайдиган фуқаролар кўрсатилиши шарт. Шунингдек, ндиликда текин фойдаланишга бериш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши шартлиги белгиланди.
Уй-жойдан текин фойдаланувчи текин фойдаланишга берувчининг розилигисиз уй-жойни қайта қуриш ва тузилишини ўзгартиришга ҳақли эмас.
Саволга Тошкент вилояти Янгийўл туман ДНИ нотариуси
Гулбаҳор Факирова жавоб берди.
 
— Фуқаронинг ва вояга етмаган шахснинг тирик эканлигини тасдиқлаш қандай тартибда амалга оширилади?
А.Бердиев, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри

— Фуқаронинг шахсий илтимосига кўра нотариус тирик эканлиги фактини унинг иштирокида тасдиқлайди. Бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун фуқаронинг ёзма аризаси олинади.
Вояга етмаган шахснинг тирик эканлиги фактини тасдиқлаш унинг қонуний вакиллари (ота-онаси, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уни ўз ҳомийлигига олган ташкилотнинг ёзма илтимосига кўра амалга оширилади. Нотариус мурожаат қилган шахсга фуқаронинг тирик эканлиги ҳолатини тасдиқловчи гувоҳнома беради.
 
— Фуқаролик паспортига суратга тушган пайтда бироз озғинроқ эдим. Вақт ўтиб, вазнимга вазн қўшилди. Яқинда бир ташкилотга борганимда, паспортимдаги фотосуратда ўзим акс эттирилганидан шубҳаланишди. Эшитишимча, фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлаш амалиёти ҳам мавжуд экан. Бу қандай тартибда амалга оширилади?
Д.Эргашев, Жиззах вилояти, Зомин тумани

— Нотариус фуқаро тақдим этган фотосуратдаги шахс шу фуқаронинг айнан ўзи эканлигини тасдиқлайди ва унинг тасдиғи сифатида гувоҳнома беради. Бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун фуқаронинг ёзма аризаси олинади. Фотосурат гувоҳноманинг берилаётган нусхасининг юқори чап бурчагига қўйилиб, нотариуснинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади. Бунда муҳр қисман фотосурат устига, қисман эса гувоҳнома устига қўйилиши керак.
Саволларга Самарқанд шаҳар 5-сон ДНИ нотариуси
Алишер Эшимов жавоб берди. 
Loran 17:04, 03 февраля 2017
Gosh, I wish I would have had that inomfration earlier!
Carrieann 10:16, 05 февраля 2017
Arltcies like this just make me want to visit your website even more.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Муқобил энергия манбалари — инновацион тараққиёт учун
01 янв 1970
Таъкидлаш лозим, Хитой Ўзбекистоннинг йирик иқтисодий ҳамкорларидан биридир. Фақат 2015 йилнинг ўзида Хитой билан Ўзбекистоннинг ўзаро савдо ҳажми ...
01 янв 1970
Мирзаобод туманида адолат тамойилини ўз фаолиятининг бош мезонига айлантирган ҳолда, нафақат касбий маҳорати, билими, балки сиёсий фаоллиги, ҳаётий...
01 янв 1970
Ҳуқуқий демократик давлатнинг асосий манбаи қонундир.