Имконият ва салоҳият намойиш этилди

/
Жорий йилнинг 12-13 апрель кунлари “Ўзкўргазмасавдо” марказида банк технологиялари, асбоб-ускуналари ва хизматлари “BankEXPO – 2017” Х миллий кўргазмаси бўлиб ўтди.
“Халқни тадбиркор қилиш” шиори остида ўтказилган кўргазма Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, парламент қуйи палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар ҳамда Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмиталари, Ўзбекистон Ахборот технологиялари корхона ва ташкилотлар ассоциацияси, Банклар ассоциацияси ҳамда тижорат банклари билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Тадбирда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари, нобанк кредит ташкилотлари, етакчи суғурта, лизинг, ахборот технологиялари компаниялари қаторида банк тизимида 21 йиллик тажрибага эга, мижозларининг ҳурматига сазовор бўлиб келаётган «Aсaкa» акциядoрлик тижoрaт бaнки ҳам банк томонидан таклиф этилаётган маҳсулот ва хизматларни намойиш этди.
Банк кўргазмага ташриф буюрган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, тадбиркор аёллар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган таълим муассасалари битирувчиларига банк хизматлари ҳақида маълумот ва тавсиялар беришга алоҳида эътибор қаратди.
Чекка ва аҳоли зич жойлашган туманларда фаолият юритаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқариш микрофирмалари, деҳқон-фермерлар, ёш тадбиркорларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш —“Асака” банк устувор мақсад ва вазифалари ҳисобланади. Банк бу борадаги фаолиятини янада жонлаштириш, самарали фаолият кўрсатаётган мижозларини рағбатлантириш ҳамда тадбиркорлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида турли акциялар, учрашув ҳамда танловлар ўтказишга одатланган. Бу йил ҳам мазкур анъанага содиқ қолган ҳолда банк “BankEXPO – 2017” Х миллий кўргазмасида танлов ғолибларини тақдирлади.
— Мана бир неча йилдирки, “Асака” банкнинг Шайхонтоҳур филиали билан ҳамкорликда ишлаб келамиз, — дейди танловнинг “Қишлоқ хўжалиги соҳасида маҳсулот етиштириш бўйича энг намунали бизнес лойиҳа” номинацияси ғолиби, якка тартибдаги тадбиркор Ш.Абдураҳмонов. — Биз, мижозларнинг янгидан-янги бизнес лойиҳалари учун банк эшиклари доимо очиқ. Улар доимо қимматли маслаҳатлари ва ширин муомаласи билан бизнинг кўнгилимизни кўтаришга ҳаракат қилади. Ўрни келганда айтиш керак, ҳар бир тадбиркор маҳсулот ва хизматлар бозорида ўз ўрни ва мижозига эга бўлишни хоҳлайди. Бунга ҳар ким турли йўллар билан эришади. Шахсан менинг фикримча, кўпчилик шуғулланмаган соҳани танлаш ёки бозорда камёб маҳсулотни истеъмолчилар эътиборига ҳавола этиш йўли билан ҳам муваффақият қозониш мумкин. Ўзига хос таъми ва ифори, инсон организмига келтирадиган фойдаси билан бошқа маҳсулотлардан ажралиб турувчи қўзиқорин маҳсулотларини етиштиришни режалаштираяпман. Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тўғри овқатланиш масалалари долзарблигини йўқотмаётган айни дамларда ҳам очлик ҳиссини йўқотадиган, ҳам халқ табобатида касалликларни даволашда қўлланиладиган бу маҳсулотни етиштириш учун зарур бўладиган техникаларга эга бўлиш мақсадида банкдан кредит олишни истагандим ва бизнес лойиҳамни тақдим этдим. Лойиҳам банк ходимларига маъқул келиб, танловда ғолиб бўлганимдан, имтиёзли кредит ажратиш ҳуқуқини берувчи сертификат соҳиби бўлганимдан беҳад қувондим. Биз, тадбиркорларга кўрсатилаётган эътиборлар бизни масъулият билан ишлашга ундайди.
— Болажон, меҳмондўст халқмиз. Уйимизга келган болажонлар ёки меҳмонларни ширинликлар, қандолат маҳсулотлари билан сийлашга ҳаракат қиламиз, — дейди танловнинг “Тадбиркор аёлнинг энг намунали бизнес лойиҳаси” номинацияси совриндори Мақсуда Усмонова. — Тўйларимизда ҳам бу маҳсулотга бўлган талаб катта. Шу боис “Асака” банкнинг Жиззах вилояти филиалига қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олиш билан боғлиқ бизнес лойиҳамни тақдим этган эдим. Тошкентга, кўргазмага чақиришиб, менга имтиёзли кредит ажратиш ҳуқуқини берувчи сертификат тақдим этишганида жуда қувониб кетдим. Лойиҳам шу даражада баҳоланади, деб ўйламагандим. Фурсатдан фойдаланиб, бугун биз, аёллар, хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолияти билан эмин-эркин шуғулланишимиз учун шароит яратиб бераётган, бизга молиявий, маънавий кўмак беришдан куч-ғайратини аямаётган банк раҳбарияти ва ходимларига миннатдорлигимни билдираман.
АҲОЛИНИНГ ИҚТИСОДИЙ МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ ЙЎЛИДА
Республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирларда ҳам «Асака» банкнинг ҳиссаси ошиб бормоқда.
Жумладан, банк томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини доимий равишда қўллаб-қувватлаш ва уларга кўрсатилаётган банк хизматлари турларини кенгайтириш, сифатини янада яхшилаш ва кредит маблағлари ҳажмини кўпайтириш бўйича ишлар фаол давом эттирилиб, 2016 йилда ушбу мақсадларга 1 триллион 520 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилган бўлса, жорий йилнинг биринчи чораги давомида 417,9 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.
Шу жумладан, аёллар тадбиркорлигини ташкил этиш ва ривожлантиришга 43,7 миллиард сўм, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун 65,9 миллиард сўм, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш учун қарийб 3,8 миллиард сўм, таълим муассасалари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун 2,4 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Тадбиркорларга 32,9 миллиард сўм миқдорида микрокредитлар берилди.
Бу эса республикамизнинг барча ҳудудларида, айниқса, меҳнат ресурслари зич жойлашган ҳудудларда хизмат кўрсатиш муассасалари ташкил этиш, маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириб, республикамиз аҳолисини арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлашни яхшилашга, аёллар тадбиркорлиги, касаначилик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга ҳамда янги иш ўринлари яратишга имконият яратди.
Шунингдек, банк томонидан қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалик корхоналарига молиявий кўмак бериш орқали агротехник тадбирларни ўз вақтида ва самарали ўтказиш, республикамизда узумчиликни ривожлантириш мақсадларига қарийб 28,6 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилди.
Банк томонидан қишлоқ хўжалик корхоналарига моддий-техник базасини яхшилаш учун кредитлар ажратилиши ва улардан самарали фойдаланиш, ишларнинг мақсадга мувофиқ ташкил қилиниши натижасида фермер хўжаликларининг иқтисодий барқарорлигига эришилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар бошқа соҳа ва тармоқлар баробарида банк тизимида ҳам юридик ва жисмоний шахслар билан мулоқот қилишнинг замонавий йўл ва усулларини ишлаб чиқиш, ҳар бир мижознинг индивидуал талабидан келиб чиққан ҳолда, асосий эътиборни хизматларнинг тури ва сифатини оширишга қаратишни тақозо этмоқда.
Шу боис «Aсaкa» банк юртимиз иқтисодиётининг барча тармоқлари иштирокчилари билан яқиндан ҳамкорлик қилишга интилган ҳолда мулкчилик шакли ва фаолият кўламидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектларга замонавий ва янги турдаги банк хизматларини тақдим этишни, аҳоли, кенг жамоатчилик билан жонли мулоқотларни самарали ташкиллаштиришни ўз олдига асосий мақсад сифатида белгилаган. «Асaкa» бaнк томонидан фуқaрoлaрнинг тaдбиркoрлик билaн шуғуллaнишлaригa кенг имкoниятлaр ярaтиш учун тaдбиркoрлaргa мoлиявий кўмaк вa мaдaд беришнинг янги усуллaри жoрий этилди. Бaнкнинг мaлaкaли мутахассислари aҳoлини тaдбиркoрликкa, ишбилaрмoнликкa ўргaтиш вa шунгa етaклaш мaқсaдидa улaрнинг бaнк xизмaтлaри вa кредит мaблaғлaригa бўлгaн эҳтиёжини ўргaниб чиқмоқда, aҳoли xoнaдoнлaригa тaшриф буюриб, улaр билaн ўткaзaётгaн мулoқoтлaридa тaдбиркoрлик фaoлиятини aмaлгa oширишлaри учун aжрaтилaётгaн кредитлaр, улaрнинг шaртлaри, кредит ҳужжaтлaри вa гaрoв тaъминoти тўғрисидa бaтaфсил тушунтиришлaр бермoқдaлaр. Ўз нaвбaтидa, тaдбиркoрлик фaoлиятини aмaлгa oшириш истaгини билдиргaн фуқaрoлaргa нaмунaвий лoйиҳaлaр тaклиф этилиб, улaргa кредит ҳужжaтлaрини тaйёрлaш бўйичa тегишли мaслaҳaтлaр берилмoқдa вa қисқa муддaтлaрдa кредит мaблaғлaри aжрaтиш чoрaлaри кўрилмoқдa.
Ҳозирги кунда «Асaкa» бaнк тoмoнидaн aҳoлигa 25 йўнaлишдаги лойиҳаларни молиялаштириш бўйича имтиёзли шартларда кредитлар тaклиф этилмoқдa. Банк мутахассислари республикамиз вилоятлари ва туманлари қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинидаги 271 619 та хонадонга ташриф буюриб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун тушунтириш ва тавсиялар бердилар, 292 621 та хонадонга тадбиркорликка даъват этилиб мурожаатлар юборилди. Бу тадбирлар натижасида 31 904 нафар фуқаро тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирди. 15 028 нафар фуқарога 121,6 миллиард сўмдан зиёд миқдорда кредитлар ажратилди.
Маълумот тариқасида айтиш мумкин, ҳозирги кунда банкнинг республикамиз барча ҳудудини қaмрaб oлган кенг тaрмoқ бўлинмаси – 26 филиaли, 83 минибaнки, 246 чакана банк хизматлари кўрсатувчи шохобчалари мавжуд. Банк мижозлари сони эса 1,9 миллион нафардан ошди. Мижозлар таркибида иқтисодиётнинг турли тармоқ ва соҳаларида фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва бирлашмалар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда жисмоний шахслар ўрин олган.
ХАЛҚАРО ЭЪТИРОФ МИЖОЗЛАР ФИКРИ БИЛАН ҲАМОҲАНГ
Банк жаҳон ва ички бозор конъюнктурасининг ўзгаришларига ҳозиржавоб бўлган ҳолда, Ўзбекистондаги ва хориждаги банклар билан вакиллик муносабатларини ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратмоқда. Вакиллик муносабатларини ўрнатишда «Асака» банк, биринчи навбатда, мижозлар манфаатларини ҳимоя қилишга интилмоқда. Улар учун қулай шароитлар банкнинг кўп йиллик фаолияти давомида самарадорлик, тўловларнинг кам харажатлилиги, қатъий ижро муддати ва воситачилик харажатларининг минимал миқдори ўрнатилиши ҳисобига яратилди.
Ҳозирда «Асака» банк жаҳоннинг 350 дан зиёд етакчи банклари билан вакиллик муносабатларига эга. Энг йирик хорижий банклардаги вакиллик ҳисобварақлари тармоғи орқали «Асака» банк жаҳоннинг асосий молиявий марказларида ўзининг иштирокини таъминламоқда.
Бугунги кунда жаҳоннинг ривожланган давлатларида банкларнинг рейтинг кўрсаткичлари даражаси пасаётган бир пайтда халқаро рейтинг агентликлари томонидан Ўзбекистон банк тизими ва тижорат банкларига юқори рейтинг баҳоларининг берилиши мамлакатимизда банк тизимига қаратилаётган юксак эътибор ва ишончнинг маҳсули бўлиб, бунинг натижасида банк тизими янада барқарор ривожланишига эришилмоқда.
Бунга биргина «Aсaкa» банк фаолиятига халқаро рейтинг агентликлари томонидан берилган юқори рейтинг баҳолари ёрқин мисолдир. Жумладан, «Moody’s» ва «Fitch Ratings» сингари жаҳоннинг етакчи ва нуфузли халқаро рейтинг агентликлари «Асака» банк фаолиятини қаторасига бир неча йиллардан бери юқори рейтинг баҳоси билан эътироф этмоқда. «Асака» банк «Барқарор» деб тан олинмоқда.
Шу билан бирга, жаҳоннинг нуфузли нашрларидан бўлган «Euromoney», «Global Finance» ва «The Banker» томонидан «Асака» банк бир неча маротаба «Ўзбекистонда йилнинг энг яхши банки» деб тан олинди.
Ўтган йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг 200 та йирик банклари рейтингида «Асака» банк ўз позициясини илдам равишда бир неча поғонага яхшилади ва 86-ўриндан 65-ўринга кўтарилди.
Буларнинг барчаси «Асака» банк тизимида олиб борилаётган ишларнинг тўғри йўлга қўйилганлигидан, банк фаолияти барқарор ривожланаётганлигидан ҳамда республикамизда ва халқаро майдонда банк нуфузи ошиб бораётганлигидан далолат беради.
БАНК ЛОЙИҲАЛАРИ ИҚТИСОДИЁТНИ ЮКСАЛТИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА
«Асака» банк томонидан инвестицион жозибадорликни ошириш, юқори ликвидлилик ва барқарорликни, асосий кўрсаткичларнинг илдам ўсишини таъминлаш ва уларни жаҳон стандартлари талаблари даражасига етказиш орқали рақобатбардош, ички бозор ва экспортга мос маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва хизматлар кўрсатувчи мижозларга ҳамда хорижий хамкорларга сифатли банк хизматларини кўрсатиш йўлида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бунинг натижасида 2017 йил 1 апрель ҳолатига кўра, «Асака» банк жами активлари 11,1 триллион сўмга, жами капитали 1 триллион 91,2 миллиард сўмга етди. Республикамиз иқтисодиётининг турли соҳаларига йўналтирилган банк кредит қўйилмалари ҳажми 6 триллион 221,3 миллиард сўмни ташкил қилди. Кредит қўйилмаларининг 5 триллион 897,3 миллиард сўм миқдоридаги қисми узоқ муддатли кредитларни, шундан 5 триллион 82,2 миллиард сўм миқдоридаги қисми инвестиция кредитларидир. Истиқлол йилларида банк жами активлари 203 бараварга, жами капитали 54 бараварга ва кредит қўйилмалари ҳажми 312 бараварга ўсди.
Банк томонидан ўтган йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 июлдаги «Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 1 380,7 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилган бўлса, жорий йил биринчи чорагида 600,0 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилди.
Аҳолининг уй-жойга бўлган талаб ва эҳтиёжини таъминлашга ҳисса қўшиш мақсадида республикамиз ҳудудларида уй-жой қурилиши лойиҳаларини молиялаштиришга банк томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида 283,0 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Банк кредитлари ҳисобига 63 та кўп қаватли турар жой бинолари қад кўтаради ва 2 279 нафар оила барча қулайликларга эга бўлган хонадонларга эга бўладилар.
МАҚСАДЛИ ХАРАЖАТ — МУВАФФАҚИЯТ ГАРОВИ
Мамлакат иқтисодиётининг янада ўсиши ва мустаҳкамланиши омилларидан бири иқтисодий ночор ва банкрот деб эълон қилинган корхоналар фаолиятини жонлантириш, уларга молиявий кўмак бериш ва шу орқали ушбу корхоналарда ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантиришдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги “Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу соҳада асосий дастуриламал бўлмоқда. «Асака» банк томонидан бу соҳада салмоқли ютуқларга эришилди. Жумладан, банк балансига қабул қилинган банкрот корхоналарнинг 49 таси янги инвесторларга сотилди. Банкрот корхоналар негизида банкнинг 14 та шўъба корхонаси ташкил қилинди. Ташкил этилган банк корхоналарига 80,7 миллиард сўм миқдорида инвестициялар киритилди. Натижада 4 288 янги иш ўринлари яратилди. Ишлаб чиқариш фаолияти тикланган банкрот корхоналарда жами 886,6 миллиард сўм миқдорида маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва 80,2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинди.
«Асака» банк жамоаси жорий йилда мижозларга юқори сифатли банк хизматларини кўрсатиш, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш, маҳаллий хомашёдан импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишга мўлжалланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялаштириш бўйича фаол ишлар олиб боришни мақсад қилган.
Банк маълумотлари асосида
“Adolat” мухбири Зарафшон ҚАЛАНДАРОВА тайёрлади.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Самарқанд шаҳридаги “8-март” тикувчилик ишлаб чиқариш фабрикаси вилоятда енгил саноат салоҳиятини белгилаётган корхоналардан бири ҳисоб...
01 янв 1970
“Navoiy Food Invest” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “8 март – Хатирчи” тикувчилик фабрикаси фаолиятини бошлад...
01 янв 1970
Таъкидлаш жоизки, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш, қадоқлаш технологияларини жорий этиш ва тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш бугунги кунда муҳ...
01 янв 1970
2014 йилда 100 нафар ходим билан иш бошлаган корхонада ҳозирги кунга келиб, 200 нафар киши фаолият кўрсатмоқда....