Тежамкор технологиялар амалиётга жорий этилмоқда

/
Андижон шаҳридаги “Эко комфорт элегант” масъулияти чекланган жамиятида фаолият юритаётган ёш сафдошларимиз партиямизнинг инновацион тараққиётга доир ғояларини рўёбга чиқаришда ибрат кўрсатишмоқда. Ушбу корхона раҳбари, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгашининг “Ёш адолатчилар” қаноти аъзоси Абдулҳамид Исломов мазкур корхонада тайёрланаётган тежамкор лампаларга бўлган талаб кундан-кунга ошиб бораётганини таъкидлади.
Чиндан ҳам куз-қиш мавсумида электр энергияси таъминотидаги айрим масалалар фуқароларни ўйлантириши табиий. Бу борадаги муаммоларни электр энергиясидан самарали фойдаланиш, тежамкор технологияларни амалиётга кенг жорий этиш, уларни ишлаб чиқаришни рағбатлантириш орқали ҳал этиш мумкин.
Ташаббускор партиядошимиз Абдулҳамид Исломов томонидан 2011 йили Андижон шаҳрида ташкил этилган “Эко комфорт элегант” масъулияти чекланган жамиятининг асосий фаолияти импорт ўрнини босувчи диодли ёритгичлар ишлаб чиқаришдан иборат.
“Қишлоқ қурилиш банк” томонидан берилган 250 миллион сўм молиявий кўмак ҳисобига асосий бино қуриб битказилди. Дастгоҳлар ва зарур материаллар тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобига сотиб олинди. Қисқа вақт ичида лойиҳанинг биринчи босқичи амалга оширилди. Дастлаб 3 турдаги маҳсулот билан иш бошлаган корхона ҳар ойда 60 минг дона ёритгич, лампа ва лампочка ишлаб чиқариш қувватига эга.
Айни пайтда бу ерда тайёрланаётган 16 турдаги маҳсулотлар рақобатдошлиги билан импорт ўрнини босмоқда. Икки турдаги эҳтиёт қисмдан ташқари барча керакли деталлар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилмоқда. Андижон чироқлари ёруғлик оқимининг узлуксизлиги, юқори сифати, чидамлилиги ва товуш чиқармаслиги билан истеъмолчиларга манзур бўлмоқда.
— Икки йил илгари Наманган вилояти аэропорти ҳудудида ҳар хил турдаги ёритгичларни ўрнатдик, — дейди корхона раҳбари Абдулҳамид Исломов. — Аэропорт ҳудуди чирой очиши билан бирга, иқтисодий жиҳатдан ортиқча харажатнинг ҳам олди олинди. Натижада мижозларда бизга бўлган ишонч ортди. Андижон вилоятидаги бир неча қўшма корхоналар, водий вилоятларининг электр тармоқлари корхоналари доимий буюртмачиларимиз саналади. Буюртмачиларнинг таклифларига катта эътибор қаратамиз.
Жорий йилнинг 9 ойида 2 миллиард сўмликдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқаришга эришилди. Божхона постлари учун зарур ёритгичлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Қарши, Урганч, Самарқанд ва Навоий вилоятлари аэропортларида ёритиш воситаларини ўрнатиш якунланмоқда.
Ишлаб чиқарувчилар орасида ўз ўрнини топган мазкур корхона маҳсулотлари кўрик-танловлар ва халқаро кўргазмаларда юқори баҳоланмоқда. “Ташаббус-2016” кўрик-танловининг республика босқичида “Энг яхши инновацион технология” номинацияси ғолиби деб топилгани, шу йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган халқаро саноат ярмаркасида 2017 йил учун 4 миллиард сўмлик шартномалар имзолангани фикримиз далилидир.
Акбаржон НАЗАРОВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
«Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорда аҳоли ва тадбиркорларга банк хизматларини кўрс...
01 янв 1970
Ҳосилдорлиги юқори, сифати жуда яхши. Боз устига жамоа боғларни янада кенгайтириш мақсадида интенсив дарахт кўчатларини етиштиришни йўлга қўйган.&n...
01 янв 1970
“Қишлоқ қурилиш банк” АТБ томонидан 1809,1 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар сарфланди...
01 янв 1970
Бошқа соҳаларда бўлгани каби автомобиль транспорти тизимида ҳам хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оши...