Обиҳаёт улашаётган сафдошларимиз сиёсий кучнинг янги қуйи бўғинига бирлашди

/
Халқимизда “Сув келтирган савоб”, деган ибратли нақл бор. Маълумотларда келтирилишича, бугунги кунда дунёда 1,5 миллиард аҳоли тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятига эга эмас. Айниқса, ушбу муаммонинг Африка қитъасида йилдан-йилга кенг тарқалиб бораётгани жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солиб келади.
Шулар ҳақда фикр юритганда ҳар бир юртдошимиз қалбида шукроналик ҳислари жўш уриши табиий. Боиси, бизнинг диёрда катта шаҳарлардан тортиб, энг чекка қишлоқларгача одамлар тоза ва сифатли ичимлик суви истеъмол қилишади. Тўғри, ичимлик суви ҳали водопровод қувурлари орқали бўлмаса-да, бошқа услубларда етказиб берилаётган айрим масканлар бор, лекин бу борадаги масалалар юзасидан зарур чоралар кўриб келинмоқда, мавжуд муаммолар йилдан-йилга бартараф этилаяпти. Фикримизни Сурхондарё вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонаси Термиз тумани филиали фаолияти мисолида давом эттирсак. Туман аҳлини ичимлик суви билан мунтазам равишда таъминлашга, хонадонларга етказиб берилаётган сувнинг сифатлилигига масъул бўлган ушбу меҳнат жамоасида 41 нафар ишчи-ходимлар доимо эл хизматига камарбаста. Туман умумий майдонининг асосий қисми чўллашган ҳудуд ҳисобланишини, аҳоли масканлари тарқоқ жойлашганини инобатга оладиган бўлсак, тармоқ ходимлари зиммасидаги вазифа янада жиддий ва заҳматли эканига амин бўласиз. Шунга қарамай, жамоа аъзолари 80 минг нафар аҳолига обиҳаёт етказиб беришда муваффақиятли натижаларни қайд этиб келишмоқда.
— Туманимиздаги 23 та маҳалла доимий равишда ичимлик суви билан таъминланган. Ҳали сув қувурлари етиб бормаган маҳаллаларга махсус автомобилларда қатъий жадвал асосида обиҳаёт етказиб бераяпмиз. Ишонч билан айтиш мумкинки, бу каби муаммолар тез ва қисқа фурсатларда ўз ечимини топади. Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган дастур асосида босқичма-босқич янги ичимлик суви қувурларини тортиш, сув иншоотлари барпо этиш ишларини амалга оширмоқдамиз. Масалан, сўнгги уч йилда 11 та сув иншоотини қуриб, фойдаланишга топширдик. Йил якунигача яна иккита ана шундай иншоот аҳолига хизмат қила бошлайди, — дейди филиал раҳбари Абдухалил Пўлатов.
Сурхондарё вилоят “Сувоқова” ДУК Термиз туман филиали ходимлари ўз зиммасидаги муҳим вазифаларни уддалаш баробарида жамиятимиз ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий жараёнларда ҳам фаол иштирок этишни мақсад қилганлар. Буни мазкур филиалда меҳнат қилаётган сафдошларимиздан иборат янги бошланғич партия ташкилоти фаолиятини бошлагани ҳам яққол ифодалайди. Янги БПТ ташкил этилишига бағишланган йиғилишда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари Исроил Қурбонов, туман партия кенгаши раиси Убайдулло Тоғайназаров иштирок этиб, сиёсий партиямизнинг дастурий мақсадлари, изчил фаолияти ҳақида батафсил тушунча беришди.
Йиғилишда мазкур филиал раҳбари Абдухалил Пўлатов БПТ раиси этиб сайланди.
— Озод ва обод Ватанимиз равнақига ҳисса қўшиш, туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, партиямиз ғояларини рўёбга чиқаришда ҳар биримиз масъулмиз, — деди БПТ раиси А.Пўлатов. — Аҳоли, айниқса, ёшларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, уларнинг сиёсий, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, тинчликни асраб-авайлаш, мавжуд муаммоларга ўз вақтида ечим топиш каби масалалар БПТ аъзоларининг доимий диққат марказида бўлади.
Йиғилишда яна бир гуруҳ сафдошларимизга партия билетлари топширилди ва янги БПТ 30 дан зиёд маслакдошларимизни ўз сафида бирлаштирди. Бир сўз билан айтганда, шижоатли партиядошларимиз дастурий ғояларимизни жойларда тарғиб этиш ҳамда амалиётга татбиқ қилишда фаол иштирок этишади.
Мақсуд ТЎРАЕВ,
Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят кенгашининг яқинда бўлиб ўтган пленумида бошқа масалалар қатори партия аъзолари сафини ошириш б...
01 янв 1970
Партиявий ишларни тизимли равишда олиб бориш сиёсий кучнинг қуйи бўғинлари фаолиятини такомиллаштириш, ушбу таянч тузилмалар сони кўпайишига эришиш...
01 янв 1970
Жорий йилнинг II чорагида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши таркибида шаҳар ва туманларда БПТлар сон...
01 янв 1970
Бошланғич партия ташкилотларининг электорат билан яқин алоқада ишлашини назарда тутсак, БПТларнинг сиёсий куч мақсадларини рўёбга чиқаришдаги ҳал қ...