Президент қарорида “Адолат” ташаббуси акс этди

/
Президент қарорида “Адолат” ташаббуси акс этди

“Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ўзбекистон “Адолат” СДП ўз Сайловолди дастурида илгари сурган ташаббуслардан бири амалиётга жорий қилинадиган бўлди.

Қарор билан вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлар, жарималар давлат бюджетига туширилиши белгиланди.

Ушбу ташаббус партия дастурида ҳам ечими билан акс эттирилган эди. Жумладан, давлат даромадига ундириладиган барча тўловлар (жарималар, давлат божлари, йиғимлар ва бошқа мажбурий ундирувлар) тўлалигича давлат бюджетига тушириш ғояси илгари сурилган эди.

 Президент қароридан:

“Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлар, маъмурий ва молиявий жарималардан ажратмалар миқдорини бюджетдан ташқари маблағлардан тўлаб келинаётган иш ҳақи ва рағбатлантириш тўловларини унификациялаштирган ҳолда Давлат бюджети орқали амалга ошириш ҳисобига мақбуллаштириш бўйича таклиф киритсин.

Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан уларнинг ходимларига уй-жой ва автомашиналар хариди учун имтиёзли кредитларни ва фоизсиз ссудаларни ажратиш бекор қилинсин”.

 “Адолат” СДП Сайловолди дастуридан:

“Биз бугунги кунда давлат даромадига ундириладиган барча тўловлар (жарималар, давлат божлари, йиғимлар ва бошқа мажбурий ундирувлар) тўлалигича давлат бюджетига тушмаётганлигидан хавотирдамиз. Ундирувларнинг бир қисми давлат бюджетига тушмаган ҳолда айрим давлат органларига йўналтирилганлиги бизни мутлақо қониқтирмайди. Бундай ундирувлар фақат давлат бюджетига ундирилиши ва сўнгра қонун ҳужжатларига мувофиқ тақсимланиши зарур. Акс ҳолда, давлат божлари ва бошқа мажбурий ундирувлар парламент назорати доирасидан четда қолади ва айрим давлат органлари томонидан мақсадсиз фойдаланишга, ички коррупциянинг ривожланишига сабаб бўлади”.

 “Адолат” СДП Матбуот хизмати


Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бугунги кунда “Адолат” социал-демократик партиясининг барча даражадаги ташкилотлари, депутатлик бирлашмалари ўз ишига танқидий назар та...
01 янв 1970
Жорий йилнинг 25 июнидан 5 июлигача Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари мамлакатимиз ҳудудла...
01 янв 1970
2017 йил 24 декабрь, якшанба кунини Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов куни деб белгиланди. ...
01 янв 1970
Тинч ва осойишта ҳаёт, барқарорлик ўз-ўзидан бўлмайди.