“Оқсоқоллар кенгаши” иш бошлади

/
Қариганда айрим кишилар кексалик гаштини сураман деб ўзларидан ортмай, уйдаги икир-чикирлардан бўшамай қолади. Лекин шундай оқсоқол ва нуронийлар борки, улар кексаликда ўзларининг бой тажрибаси ёш авлодга фойдаси тегишини ўйлаб, атрофдаги муаммоларни қўлдан келганича ҳал этишга ёрдам беришга ҳаракат қилади.
Вилоятимизда бундай кексалар жуда кўпчиликни ташкил этади. Улар орасида ёзувчилар, шоир ва санъаткорлар ҳам бор.
Ана шундай кекса ижодкорларни бирлаштириш мақсадида Республика Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят бўлимлари ҳамкорлигида “Нафосат” ижодкорлар клуби ташкил этилган. Бу клуб 2007 йилдан бери фаолият юритиб, эндиликда 400 нафардан зиёд ёш ва кекса ижодкорларни бағрига бирлаштирган. Кейинги йилларда бу жамоага кекса санъаткорлар ҳам қўшилиши натижасида клубда ичида “Эъзоз” ансамбли ҳам ташкил этилди.
Яқинда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Андижон туман кенгаши қошида “Оқсоқоллар кенгаши” иш бошлади. Уни бошқариш “Нафосат” клуби раҳбари ўани Мажидга топширилди. Унга шоир ва режиссёр Одилжон Худойбердиев ёрдам берадиган бўлди. “Оқсоқоллар кенгаши” жамоаси туман ҳудудидаги маҳаллаларда, умумтаълим мактаблари, коллежларда, ташкилот ва муассасаларда учрашувлар ташкил этади. Жамоа 2017 йил — “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаалари йили”да бир қатор тадбирлар уюштиришни режалаштирди.
Абдунаби АБДУРАҲМОНОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси, меҳнат фахрийси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Шу кунларда Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳудудий кенгашларининг навбатдаги пленумлари бўлиб ўтмоқда. ...
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига сайловлар натижаларига бағишланган брифингда “Адолат...
01 янв 1970
Мутасадди ташкилотларга аҳолини ўйлантираётган масалалар юзасидан депутатлик сўрови киритиш орқали уларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш Ўзбекистон...
01 янв 1970
Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари электорат ишончини оқлашга астойдил интилмоқда. ...