Ҳужжатда бошқа, контейнерда бошқа

/
Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Хитой давлатидан юк қабул қилувчи, якка тартибдаги тадбиркор Б.Исаев (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) номига келган иккита контейнер унинг ишончли вакили иштирокида очилиб, кўздан кечирилганда мазкур контейнерларга йўл-юк ҳужжатларида қайд этилган умумий қиймати 12 720 АҚШ долларини ташкил этувчи, вазни 53 тоннадан ортиқ МДФ ёғоч толали плитаси ва темирсим маҳсулотлари ўрнига юк кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган вазни 52 тоннадан зиёд профнастил учун мўлжалланган саморез маҳсулотлари юкланганлиги маълум бўлди.
Далилий ашё сифатида вақтинча олиб қўйилган товар моддий бойликларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 1 миллиард 93 миллион сўмдан ортиқни ташкил этди.
Агарда тақдим этилган ҳужжатларга асосан маҳсулотлар расмийлаштирилганда 4 миллион сўм божхона тўловлари ундирилиши мумкин эди. Аммо божхона кўриги натижасида аниқланган маҳсулотлар расмийлаштирилганда эса 1 миллиард 31 миллион сўм божхона тўловлари ундирилиши аниқланди.
Бундан кўриниб турибдики, қонунбузар ўзи олиб кираётган товарни ҳужжатларда бошқа номда кўрсатиш йўли билан 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағни давлат бюджетига тўлашдан қочишга уринганлиги фош бўлди.
Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда Хитой давлатидан пойтахтимизда фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамият номига келган контейнерлар ушбу корхона вакили Н.Аҳмедов иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда йўл-кузатув ҳужжатларида қайд этилган умумий вазни 46 тоннадан зиёд пол учун мўлжалланган ламинатцияланган плита маҳсулотлари ўрнига умумий қиймати 2 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этувчи кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлар ортилгани аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Республикамизда 4 декабрда бўлажак сайлов бугунги кунда фуқароларимизнинг диққат марказида турган ҳаётий ва долзарб масала саналади....
01 янв 1970
Фуқаро Д.Шерматова Самарқанд шаҳридаги давлат корхонасида ишлайди. Ҳар ой маошидан коммунал хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга оширади....
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг мурожаатларини ўрганиш ва мав...
01 янв 1970
Давлат идорасига мурожаат йўллаган фуқаро қонун устуворлигига ишонч ҳосил қилиб, асослантирилган жавоб олишни кутади. ...