Сайлов кампаниясида хотин-қизлар иштироки муҳокама этилди

/
Мамлакатимизда хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги мавқеи ва нуфузини ошириш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратиб келинмоқда. Ўз навбатида, юртимиз хотин-қизлари кўрсатилаётган ғамхўрликка жавобан ҳар соҳада ўзларининг фаоллиги, салоҳияти ва дунёқарашини кенг намойиш қилиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда ташкил этган хотин-қизларнинг сайловларда иштироки мавзсусидаги республика семинарида шу ҳақида сўз юритилди.
Видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган тадбирда Хотин-қизлар қўмитаси ва унинг жойлардаги ҳудудий тузилмалари, Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, “Олима аёл” уюшмаси, “Оила” илмий-амалий маркази ходимлари ва фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўз олган иштирокчилар юртимизда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ҳуқуқий-демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилаш ва модернизация қилиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар жараёнида фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш, сайлаш ва сайланиш бўйича конституциявий ҳуқуқлари тўлиқ таъминланиб келаётган, демократик стандартларга мос бўлган сайлов тизими яратилганлигини эътироф этишди.
— Жорий йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтадиган Президент сайловида 21 435 009 нафар юртдошларимиз, шу жумладан, 10 825 641 нафар хотин-қизлар иштирок этишни инобатга олиб, биз, хотин-қизлар ҳамкор давлат ва жамоат ташкилот вакиллари билан биргаликда жойлардаги олий ўқув юртлари, корхона ва ташкилотлардаги меҳнат жамоаларида аҳолининг кенг қатлами, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар, жумладан, биринчи маротаба овоз берувчи фуқаролар, нуронийлар, имконияти чекланган шахслар орасида аҳолининг сайлов ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтиришда фаол иштирок этишимиз лозим, — деди Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситханова. — Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга ошириладиган тадбирларда хотин-қизлар, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш бўйича тарғибот ишларининг изчил олиб борилиши, уларнинг ўз овози давлатимиз ва жамиятимизнинг келгуси тараққиёти учун ғоят муҳим аҳамиятга эга эканлигини англаб етишларига хизмат қилиши муқаррар.
Тадбир якунида иштирокчилар мутахассис ва экспертлардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Шаҳло ТЎРАЕВА,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон «Адолат» СДП “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да Ҳаракатлар страте...
01 янв 1970
Маҳсулотларни пластик карточка орқали харид қилганимизда баъзан сотувчи томонидан нархлар сунъий равишда оширилишига гувоҳ бўламиз....
01 янв 1970
«Рибо» луғатда зиёда маъносини англатади. Шариатда эса молни молга алмаштиришда ҳеч қандай ҳақсиз ортиқча мол олишга айтилади. ...
01 янв 1970
Ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда рўй бераётган жадал ислоҳотлар ва янгиланишлар жараёнида ушбу савол ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда....