Ҳуқуқий маслаҳат

/
— Кўчмас мулк ижараси шартномасини нотариал идорада тасдиқлаш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозим бўлади?
Б.Сулаймонов,
Тошкент шаҳри

— Мулк ҳуқуқи асосида фуқароларга тегишли бўлган кўчмас мулк (уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ва бошқалар) ижарага берилишида ижара шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда қуйидагилар талаб қилинади:
- кўчмас мулк объектининг кадастр йиғмажилди. Кадастр йиғмажилдининг нусхаси олиниб, асли қайтариб берилади;
- ижарага берилаётган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида доимий прописка қилинган шахслар ҳақида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан берилган маълумотнома ёки уй дафтаридан кўчирма ҳамда доимий прописка қилинган шахсларнинг розилиги.
Агар:
кўчмас мулк умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки), барча эгаларининг (эр-хотиннинг) розилиги;
васийликдаги шахсга қарашли бўлган кўчмас мулк ижарага берилганда, васийлик ва ҳомийлик органларининг розилиги;
хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ижарага берилганда, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан берилган хусусийлаштиришда розилик берган шахслар ҳақидаги маълумотнома ва уларнинг розилиги;
кўчмас мулк гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги ҳам талаб этилади.
 
— Қарз шартномасини нотариал тартибда тасдиқлаш тартиблари қандай амалга оширилади?
Н.Мирзаева,
Чилонзор тумани

— Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддасига мувофиқ, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.
Қарз шартномаси тарафлардан бирининг талаби бўйича хоҳлаган нотариал идорада тасдиқланиши мумкин.
Шартномада қарзнинг қайтарилиш муддати, жойи ва мажбурият бажарилишини таъминлаш усуллари ҳақида нотариус томонидан тушунтирилганлиги кўрсатилади.
Қарз шартномаси бўйича фоизларни белгилаш юзасидан шартлар тарафлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 734-моддасида кўрсатилган тартибда белгиланади.
Саволларга Тошкент шаҳар Яккасарой тумани 1-сонли ДНИ нотариуси
Феруза ГАЗИЕВА жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
 Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан республикамиз маънавий ҳаётида ҳам кенг кўламли янгилик ва ўзгаришлар юз бермоқда....
01 янв 1970
Олий ўқув юртига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган, II гуруҳ ногирони бўлган талабалар учун таълим кредити олиш бўйича алоҳида имтиёзлар...
01 янв 1970
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИНИ САЙЛАШ ТЎҒРИСИДА
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган маросим бўлди...