Венесуэладаги можаролар якунига етмади

/
Венесуэла Бош прокуратураси яқинда миллий таъсис кенгаши (МТК)га бўлиб ўтган сайлов кунида юз берган низоли ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборди, дея хабар беради CNN мухбири кенгаш раҳбари Луис Ортега Диас маълумотига таянган ҳолда.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ишлари мамлакатдаги мухолиф парламент депутатларининг Бош прокуратурага сўрови асосида бошланди.
Миллий сайлов кенгашининг расмий маълумотларига кўра, сайловда деярли 8,1 миллион нафар фуқаро ёки сайловчиларнинг 41,53 фоизи иштирок этган. Бироқ мухолифат ва МТК учун фаолият юритаётган Smartmatic компанияси раҳбари Антонио Мухика ушбу маълумотнинг ишончли эканлигидан шубҳаланмоқда.
Лондонда ташкил этилган матбуот анжуманида Ортега Диаснинг таъкидлашича, ўтган ҳафтада бўлиб ўтган сайловда овоз берганларнинг сони камида 1 миллион нафарга ошириб кўрсатилган ва сайлов натижалари ҳам қалбакилаштирилган.
Ортега Диас CNN телеканалига берган интервьюда сайлов арафасида ўз қариндошларининг ўғирлаб кетилганини ҳам маълум қилди. Унинг айтишича, Ортега бошқа масала юзасидан хизмат сафари билан Бразилияга кетганида унинг қизи ва набираси номаълум шахслар томонидан олиб қочилган ва уч кун давомида уларни топишнинг имкони бўлмаган.
— Бундан ташқари, Бош прокуратура биноси, менинг уйим, яқинларимнинг хонадонига бир неча бор ҳужум уюштирилди, — деди Ортега Диас.
Айни пайтда Ортега Диас ўз хизмат вазифасини қонуний асосда бажармаганликда айбланмоқда ва бу борада терговолди ишлари бошлаб юборилган. Шунингдек, Венесуэладаги Ягона социалистик партия депутати Педро Карреньо томонидан Бош прокурорни қораловчи сўров юборилгани баҳс-мунозарага сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда Бош прокурорнинг мамлакатдан чиқиб кетиши ва ўзига тегишли мол-мулкларни бошқаришни учинчи шахсга ўтказиши тақиқланган.
Қарийб уч ойдан буён мамлакатда давом этаётган тўқнашувлар ва Конституцияга ўзгартириш киритишга тайёрланиш асносида Миллий таъсис кенгашини чақириб олиш режаси эълон қилинганидан сўнг ҳукуматнинг хатти-ҳаракатига қарши билдирган баёнотидан кейин Венесуэла Бош прокурори фаолияти кескин танқидга учрай бошлаган эди.
Яқинда жиноий жазони ўташ тизими бўйича вазирликнинг собиқ раҳбари, бугунги кунда МКТ аъзоси Ирис Вареланинг маълум қилишича, тез орада Ортега Диас Бош прокуратурадан четлаштирилиши аниқ.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозим, Венесуэлада мухолиф Миллий ассамблеянинг ваколатларини чеклаш билан боғлиқ суд қарори қабул қилингач, жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб мамлакатда оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Намойишлардан сўнг Олий суд томонидан қабул қилинган қарор рад этилди ва ўз кучини йўқотди. Бироқ намойишчилар суд аъзоларининг истеъфога чиқиши ва муддатдан илгари сайловни ўтказиш бўйича талабларини илгари суришда давом этди. Ҳатто МКТ чақириб олинганидан кейин ҳам норозилик ҳаракатлари тўхтатилмади. Сабаби мухолифатчилар бу ҳаракатни Констутуцияга ўзгартириш билан боғлиқ, дея баҳолади.
Сўнгги маълумотларга кўра, бундай намойишлар давомида ҳалок бўлганлар сони 120 нафардан ортган.
 
АҚШ визали лотереядан воз кечиши мумкин
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда визали лотерея ўтказишни тақиқловчи қонун лойиҳани кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этди.
RAISE номи билан аталувчи иммиграциявий қонун лойиҳаси ҳақида Республикачилар партиясидан сайланган сенаторлардан бири Том Коттоннинг расмий саҳифасида маълум қилинган.
Сенатор баёнотида қайд этилишича, мавжуд тизим эскирган.
— Лотерея — фирибгарларга қўл келувчи “ўлжа” ҳисобланиб, у мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий-гуманитар манфаатларига мувофиқ эмас, — дейилади парламентарий хабарида.
У АҚШнинг “эшиги” қонуний асосда меҳнат қилишни истаётган барча иқтидорли инсонлар учун доимо очиқлигини таъкидлар экан, бунинг учун мамлакатга кириш билан боғлиқ қонунчиликка ўзгартириш киритиш лозимлигини қайд этди.
Қонун лойиҳаси билан иммигрантлар учун балл тўплаш тизими ишга туширилиши кутилмоқда. Бундан буён Америка иқтисодиётини яхшилашга қодир ва меҳнат фаолияти билан жамиятга нафи тегадиган истиқболли номзодлар бошқаларга нисбатан устунликка эга бўлади. Бундан ташқари, лойиҳада қочқинларнинг чегараланган сони йилига 50 мингдан ошмаслиги қайд этилган.
Маълумот учун айтиш лозим, Diversity Visa дастурини ўзида қамраб олувчи визали лотерея 1990 йилдан буён ўтказилаётган эди. Ушбу дастур асосида йилига 55 минг нафар инсон Америкада яшаш ва меҳнат қилиш ҳуқуқига эга бўлаётган эди.
Интернет хабарлари асосида тайёрланди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Монмут университети социологлари олиб борган тадқиқотлар натижасига кўра, АҚШ аҳолисининг 41 фоизи мамлакат раҳбари Дональд Трампга импичмент эълон...
01 янв 1970
“BBC» хабарига кўра, Финландия транспорт вазири Санна Марин 34 ёшида мамлакат бош вазири бўлди....
01 янв 1970
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ишлари мамлакатдаги мухолиф парламент депутатларининг Бош прокуратурага сўрови асосида бошланди....
01 янв 1970
Дунёда шундай одамлар бўладики, уларнинг ички дунёсини билиш ўта мураккаб иш: касб ёки мансабда, сиёсатда ёки тижоратда эришган ютуқлари, ибратли и...