Ишончни оқлайман

/
Ишончни оқлайман
 
Мамлакатимизда бугун ёшлар учун яратилаётган ша­роитлар, имкониятлар минглаб иқтидор эгаларини кашф этишга хизмат қилмоқда. Айниқса, ташкил этилаётган турли танловлар  биз, ёшларнинг ўз устимизда ишлаб, аниқ мақсад сари дадил одимлашимизга туртки бермоқда.
 
Билдирилган ишонч барчамизнинг кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшади. Қувонарлиси, билим ва тажрибамизни янада оширишга, сиёсий фаоллигимизни шакллантиришга, ўз иқтидор ва салоҳиятимизни кенгроқ намоён этишимизга имкон беради.
 
2019 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳам­да маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтган сайловлар барчамиз учун жуда муҳим ва фаолликни талаб этадиган сиёсий жараён бўлди. Албатта, ҳар бир фуқаронинг юксак сиё­сий саводга эга эканлиги сайлов кунига қадар барча номзоддан кучли билим ва фаолликни талаб этди. Сайловда эса фуқаролар муносиб номзодга овоз бериб, халқ вакилини сайлашда фаол бўлишди. Кураш осон кечгани йўқ, албатта. Ана шундай мураккаб жараёнда Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолликни қўлдан бой бермай, аниқ мақсад сари қадам қўйди. Халқнинг ишончни қозонишга, унинг манфаатларини ҳимоя қилишга бел боғлади.
 
Сайланган депутатлар қатори менда ҳам худди шундай ғайрат ва аниқ мақсад йўли белгиланди. Чунки халқнинг ишончини оқлаш барча депутатлар қатори менинг ҳам асосий мақсадимдир. Аммо шунчаки учрашувлар эмас, балки аниқ таклифлар билан чиқиш, ҳар бир мурожаатнинг ечимига эътибор қаратиш жуда муҳим ҳисобланади.
 
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишга  астойдил киришган депутат ўз мақсадига эришади, у халқ манфаатларини ҳимоя қилиш учун сайланганлигини астойдил ҳис этади. Ватан равнақи, халқ фаровонлигини таъминлашда ўзида куч топа олади. Ана шу куч эса уни фикрлашга, сиёсий майдонда фаол иштирок этишига кўмаклашади. Бу кўмак депутатни ҳақиқий депутат сифатида танитади. Шунинг учун ҳам менга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан. Зеро, халқ яқинида яшаш ва унинг муаммосига кўмак бўлиш депутатнинг бош мақсади бўлиши шарт.
 
Шеҳроз НОРОВ,
халқ депутатлари
Когон тумани Кенгаши депутати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон мустақилликка эришган биринчи кунлардан улкан сиёсий ирода ва азму шижоат туфайли миллий армиямизга асос солинди. 1992 йил 14 январда юр...
01 янв 1970
Мамлакатимизда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида су...
01 янв 1970
Мамлакатимизда илм-фанни ривожлантириш мақсадида Президентимиз томонидан қабул қилинган бир қатор фармон ва қарорлар ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда....
01 янв 1970
Кейинги йилларда республикамизда  аҳолини  тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Сўнгги у...